Тимур Кападзе бошчилигидаги “Олимпик” жамоаси давралар оралиғидаги таътилда Туркиянинг Испарта шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
“Олимпик” Суперлиганинг иккинчи даврасига тайёргарлик вақтида 3 та ўртоқлик ўйинини ўтказиши кўзда тутилган. Бу ҳақида МОҚ матбуот хизмати маълум қилди.
24 июлга қадар давом этадиган йиғиндаги ўйинлардан бири Туркиянинг 2019/20 йилги мавсум чемпиони “Истанбул Башакшеҳир” клубига қарши кечади.
Ўртоқлик ўйинлари тақвими қуйидагича кўриниш олган:
18 июль
- “Олимпик” — “Испарта 32 Спор”
20 июль
- “Олимпик” — “Истанбул Башакшеҳир”
22 июль
- “Олимпик” — “Ал Маҳрия”
Маълумот учун, “Олимпик” Ўзбекистон Суперлигаси биринчи даврадан сўнг 16 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)