“Челси” футболчиси Кристиан Пулишич фаолиятини “Милан”да давом эттиради.
Италия клуби 24 ёшли вингер трансферини эълон қилди. Футболчи “россонери” билан 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Битимда уни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқи ҳам бор.
“Челси” америкалик футболчи трансферидан 20 миллион евро ва бонуслар олади.
Пулишич 2022/23 йилги мавсум АПЛда 24 та ўйинда иштирок этиб, битта голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)