“Монако” ҳужумчиси Виссам Бен-Еддер жинсий зўравонликда айбланмоқда.
France Info нашрининг хабарига кўра, полиция футболчига нисбатан тергов ишларини бошлаган. 19 ва 20 ёшли икки қиз Виссам Бен-Еддер ва яна бир эркакни жинсий зўравонликда айбламоқда.
Грасс прокуратураси бу айбловларни тасдиқлади. Иккинчи гумонланувчи шахснинг исми ошкор этилмаган, эҳтимол у Виссамнинг укаси бўлиши мумкин. Иш Ницца прокуратурасига юборилган.
Бен-Еддер ҳам, унинг укаси ҳам ҳозирча ҳибсга олинмаган ва сўроқ қилинмаган.
Аввалроқ, “ПСЖ” ҳужумчиси Ашраф Ҳакими, бокс афсонаси Майк Тайсон, бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес ҳам жинсий зўравонликда гумон қилинганди.
Изоҳ (0)