Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорни жангга чорлади.
Ҳозирча ҳеч қандай амбицияларим йўқ. Мени фақатгина Тайсон Фьюрига қарши жанг қизиқтирмоқда.
Конор ортиқча вазн олганини кўрдим. Эй Конор, кел “Уэмбли”да жанг уюштирамиз.
Украиналик боксчи сўнгги жангини 2022 йил 20 август куни Энтони Жошуага қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.
Макгрегор эса сўнгги жангини 2021 йил июль ойи Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олганди. Порье техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Аввалроқ профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Изоҳ (0)