Туриннинг “Ювентус” клуби уч нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи.
“Бьянконерилар” асосий таркиб футболчилари Денис Закария, Уэстон Маккенни ва Артурни бош клубга қўйиб юборишга қарши эмас. Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчилар трансферга қўйилган.
Шунингдек, туринликлар Леонардо Бонуччига ҳам янги мавсумдан бошлаб асосий таркибдан жой бермоқчи эмас. Жамоада қолиш ёки қолмасликни Леонинг ўзи ҳал қилади. 2023/24 йилги мавсумда Данило жамоанинг сардори сифатида ҳаракат қилади.
Аввалроқ, “Ювентус” Европа Суперлигасини тарк этаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)