Голливуд актёри Жейсон Момоа сув остига тушиб, акулалар тўдаси билан бирга сузди. У Instagram’даги саҳифасига бу ҳолат акс этган видеони жойлаштирди.
“Аквамен” фильми юлдузи Мананалу Water номли бутилкали сув ишлаб чиқариш компаниясига эга. Ўткир тишли балиқ билан сузиш — пластмассадан ясалган идишлардан фойдаланишга қарши акциянинг бир қисми ҳисобланади.
Жейсон мухлисларига океанга чиқинди ташлаш ундаги ўсимликлар ва балиқларга қандай зарар етказишини кўрсатиб бермоқчи бўлган.
“Мен акулалар билан сузаман. Ҳозир биз Таитидамиз. Мен океанларимизни ва чиқинди полигонларимизни тоза сақлаш кераклигини эслатмоқчиман”, — дейди Момоа.
Маълумот учун, Жейсон Момоа 1979 йилнинг 1 август санасида АҚШда туғилган. Актёр карьерасини 1998 йилда модел сифатида бошлаган. У кинодаги фаолияти давомида “Тахтлар ўйини”, “Аквамен”, “Форсаж-10” ва бошқа фильмларда суратга тушган.
Изоҳ (0)