“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар “Барселона”га таклиф қилинди, бироқ каталонияликлар рад жавобини берган.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, футболчининг агентлари мижозини “кўк-анорранглилар”га таклиф қилган. Лекин “Барселона” икки сабабга кўра, бу таклифдан воз кечган: биринчидан, клубдаги молиявий ҳолатлар бразилиялик билан шартнома имзолашига йўл қўймайди, иккинчидан, Неймарнинг келиши кийим алмаштириш хонасидаги муҳитни бузиши мумкин.
Қайд этилишича, Неймарнинг атрофидагилар Лионель Месси Каталония клубига қайтишдан бош тортганидан сўнг, унинг “Барселона”га ўтиш имконияти ҳақида ўйлаган.
“Кўк-анорранглилар” раҳбарияти мураббийларга бразилиялик футболчининг трансферини ташкил қилиш имконияти ҳақида маълум қилган, бироқ, мураббийлар қатъиян рад этган. “Барселона” мураббийлари Неймарнинг даражасига шубҳа қилмайди, лекин ҳозирги муҳитни ҳисобга олган ҳолда, уни жамоага олиб келиш шартмас деб ҳисоблайди.
“Барселона” ҳозирда бошқа бир бразилиялик футболчи Витор Роке трансфери устидан ишламоқда.
Изоҳ (0)