“Бавария” Ҳарри Кейн учун “Тоттенҳэм”га иккинчи таклифни юборди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар ҳужумчи учун 80 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган. Аввалроқ Мюнхен клуби Кейн учун “шпорлар”га 70 миллион евро таклиф қилган ва инглиз клуби буни рад этганди.
“Тоттенҳэм” Ҳарри Кейнни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Ҳужумчининг ўзини “Бавария” варианти қизиқтириб қўйган.
Ҳарри ўтган мавсум АПЛда 38 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)