Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 9 июль, якшанба куни старт олди.
Аёллар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Кубаро Ҳакимова 9 метр 83 см натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Ёш иқтидорли пара атлет ушбу натижаси орқали Париж—2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни нақд қилиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асила Мирзаёрова узунликка сакраш беллашувларида олтин медални қўлга киритиб, Паралимпия ўйинларига лицензия соҳибига айланган эди.
Изоҳ (0)