• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Волкановскига аталган оқшом. Алекс Ислом Махачевга қарши жангдаги мағлубиятдан сўнг, шоҳона камбек амалга оширди

    Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 9 июль тонгида UFC 290 мусобақаси бўлиб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Мусобақанинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида Александр Волкановски (26-2) ва Яир Родригес (15-4) ўртасида кечди. Волкановски учинчи раунддаги зарбалар сериясидан кейин рақибини техник нокаутга учратди. 

    Жанг жуда ёрқин кечди: Волкановски, ҳаттоки, Ислом Махачевга учралган мағлубиятдан сўнг ҳам дивизион қироли бўлиб қолаётганини кўрсатди.

    Родригес — дивизиондаги энг яхши номзод эмас. Лекин UFC’нинг сиёсати сабабли топда Волкановски учун рақиблар қолмаганди

    34 ёшли Волкановски — дивизионнинг афсонаси: у кетма-кет 12 та ғалаба қайд этган (уч марта Макс Ҳоллоуэй устидан) ва 4 марта чемпионликни ҳимоя қилган. Ўзининг вазн тоифасида номзодлар қолмаганидан сўнг янги чақириқ учун енгил вазн тоифасига ўтди. Ислом Махачевга қарши жангда муносиб ҳаракат қилди, бироқ мағлубиятга учради. Шунга қарамасдан P4P рейтингида етакчилигича қолди. 

    Волкановски — енгил вазн тоифаси учун кичик, лекин ярим енгил вазн тоифаси учун ажойиб жангчи. У универсал-чемпион: барча қаватлардаги позицияда моҳирона ҳаракат қилади, рақибига мослашади ва курашади (ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам). Алекснинг ҳеч қандай заиф томонлари йўқ, бу эса уни Жозе Алдо билан биргаликда ярим енгил вазн тоифасида UFC афсоналаридан бирига айлантиради. 

    Яир Рогригес — ностандарт услуб билан унвонга сазовор бўлган сирли жангчи. 2020 йилда у яна бир ёрқин жангчи Забир Магомедшариповга қарши октагонга кўтарилиши керак эди, бироқ ушбу жанг бир неча бор қолдирилган. Натижада, Забит фаолиятини якунлади, Родригес эса икки йил жангсиз қолиб кетди. 

    Узоқ танаффусдан сўнг Родригес қайтди ва Макс Ҳоллоуэйга ютқазиб қўйди. Шундан сўнг иккита ғалабага эришди — Ортега устидан (биринчи раундда елкасидан жароҳат олди) ва фахрий жангчи Эммет устидан. Даъвогар учун яхши резюме бўлмаса-да, ярим енгил вазнда Евлоев (7-0) ва Топурия (6-0) чемпионлик унвони сари секин одимлаётгани ҳисобга олинса, Волкановски ҳали мағлуб этмаган номзод фақатгина Родригес эди. 

    Родригес ностандарт ҳаракатлари билан таҳдид қилди, бироқ бўшлиқлар кўп эди. Волкановски эса улардан фойдаланиб, рақибини учинчи раундда мағлуб этди

    Фото: Getty Images

    Родригес — UFC’даги энг ноодатий жангчилардан бири: у ақл бовар қилмайдиган бурчаклардан зарба беради, оёқларидан кўпроқ фойдаланади ва кутилмаганда зарбалар беради. 

    “Мени нотўғри тушунманг: Волкановскига шубҳа қилиш жуда қийин, лекин Яир октагонга олдиндан айтиб бўлмайдиган омилни олиб киради, балки бу нарсани UFC 290 да амалга оширар. Бу — Спорт, ундан ҳамма нарса содир бўлиши мумкин!”, — деган эди енгил вазн тоифаси чемпиони Алжамейн Стерлинг. 

    Бўйлардаги фарққа қарамай (168 ва 180 см), Волкановскида бир қанча устунликлар бор эди. Биринчи раундда Алекс зарбаларсиз Яир томон прессинг уюштирди ва дарҳол партерга олди. Шу ерда Родригеснинг оёқлар билан кўп ишлайдиган ажойиб услуби заиф томонига айланди. 

    Иккинчи раундда ҳам Яир одатдаги услубида давом этди — қўлларидан кўра оёқдан кўпроқ фойдаланди. Волкановски барчасини кўриб турар ва ўзини ҳимоя қиларди. Иккинчи дақиқада у зарбалар билан масофани қисқартириб, яна рақибини партер ҳолатига олди. Алекс партерда самаралироқ ишлади ва жангни эртароқ якунлашни мақсад қилганини билдирди. 

    Фото: Getty Images

    Учинчи раундга келиб, Родригеснинг юзида қон ва гематомалар бор эди, у секинлаша бошлади. У олдинга борар ва рақибига яқинлашарди, шу тариқа Яир Волкановскига қарши ҳужумга ўтиш имкониятини берарди. 

    Охирги дақиқада Родригес қўлларини эркин қўйиб, оёқ билан зарба бераётганда, Волкановски вазиятдан унумли фойдаланиб, унга кетма-кет зарбалар бера бошлади ва ерга йиқитди. 

    Волкановски — ҳақиқий чемпион: у таваккал қилиб, енгил вазн тоифасига кўтарилди ва Махачевга қарши жанг қилди. Энди эса реванш талаб қилмоқда. Ярим енгил вазн тоифасида у рақибларидан қўрқмайди ва истиқболли спортчилар Евлоев ҳамда Топурияларга қарши жангларни интиқлик билан кутмоқда. Волкановскининг ўзи UFC’дан буни талаб қилмоқда ва ғалабадан кейин дарҳол Топурияга чақириқ ташлаган. 

    10.07.2023, 21:08   Изоҳ (0)   9289
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Aimchess Rapid. Бугун Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли мусобақада иштирокини бошлайди

    10.07.2023, 17:34

    Неймарнинг агентлари мижозини “Барселона”га таклиф қилди 

    10.07.2023, 17:05

    “Бавария” Ҳарри Кейн учун “Тоттенҳэм”га иккинчи таклифини юборди 

    10.07.2023, 13:41

    Кубаро Ҳакимова ядро улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди ва Париж—2024 лицензиясини қўлга киритди 

    10.07.2023, 11:20

    Асила Мирзаёрова узунликка сакраш бўйича жаҳон чемпионига айланди ва Париж—2024 лицензиясини қўлга киритди

    09.07.2023, 22:34

    Жозе Моуриньо ва Пауло Дибала Альваро Моратани “Рома”га чорламоқда 

    09.07.2023, 18:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.