Наманганлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи ҳаж сафаридан қайтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Жидда—Наманган йўналишида учиб келган Boeing 767 русумли ҳаво кемаси 247 нафар наманганлик зиёратчини вилоятга олиб келди.
Улар сафида 105 яшар Иброҳим ота Хўжаев ҳам бор эди.
Мутасаддиларнинг маълум қилишича, жорий йил ҳаж мавсумида 1 634 нафар наманганлик ушбу муборак сафарга боришга муваффақ бўлди.
Улар 14 июлга қадар жами 14 та рейсда вилоятга олиб келиниши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)