Тошкент вилояти Пискент туманида чиқиндиларни ёқиб юборган шахс жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳуқуқбузарлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланди. Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганида фуқаро Н.М. “Мингтепа” МФЙ ҳудудида ёқилғи ҳисобланмайдиган қурилиш материалларини ёқиб юборгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилди.
Н. М. 300 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.
Изоҳ (0)