Украина президенти Владимир Зеленский Луцкда полшалик ҳамкасби Анжей Дуда билан бўлажак НАТО саммитини муҳокама қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitterъида ёзди.
“Биз Украина учун энг яхши натижага эришиш мақсадида биргаликда ишлашга келишиб олдик”, — деб ёзди у.
Унинг сўзларига кўра, томонлар НАТОнинг Вилнюс саммити арафасида ўз позицияларини мувофиқлаштирган.
НАТО саммити 11–12 июль кунлари Вилнюсда бўлиб ўтади. НАТО бош котиби Енс Столтенберг саммит арафасидаги матбуот анжумани чоғида Вилнюсда бўлиб ўтадиган анжуманда Украинани НАТОга яқинлаштирадиган кўп йиллик ёрдам пакети тасдиқланишини айтиб ўтганди.
Польша президенти Анжей Дуда эса саммитда Украина соддалаштирилган тартиб асосида НАТОга қабул қилинишига умид билдирганди.
Изоҳ (0)