Тошкент вилоятнинг Пискент туманида 8 июль куни ғалладан бўшаган ерда сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармасининг маълум қилишича, ўрганиш давомида туманинг “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги “Ортиқов Ислом” фермер хўжалигига қарашли бўлган ғалладан бўшаган 6 гектар ерда сомонпоя қолдиқлари ёқилгани аниқланган.
Соҳа вакиллари томонидан ҳолат юзасидан табиатга етказилган зарар 11 миллион 793 минг 211 сўмни ташкил қилгани ҳисоб-китоб қилинган. Айни пайтда ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари О.И.га нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
5 июнь куни Пискент тумани “Чимқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига тегишли 9,2 гектар ер майдонининг ғалладан бўшаган қисмида сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилганди.
Изоҳ (0)