9 июль — Ўзбекистонда президентлик сайлови куни. Бош прокурор ўринбосари сайлов жараёнларида ҳозиргача жиддий қонунбузилиш ҳолати аниқланмаганини маълум қилди.
Унга кўра, сайлов жараёнларида унинг натижаларига у ёки бу тарзда таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бирор-бир жиддий қонунбузилиши ҳозирги вақтга қадар аниқланмади. Ходимлар прокуратура органларининг барча бўғинларида ташкил этилган 24 соатлик узлуксиз навбатчиликда хизмат қилмоқда, улар сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш ишларига тўлиқ жалб этилган.
Қайд этилишича, бугунги сиёсий тадбирнинг тинч ва осойишта ўтказилиши, жамоат тартибининг сақланиши қатъий назоратга олинган.
“Соат 15:00 га қадар прокуратура органларига сайлов жараёнида шу кунга қадар фуқаролардан 250 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий тушунтириш сўралган. Ҳуқуқбузарликларга оид хабарлар ва мурожаатлар келиб тушмади”, — дейди у.
Изоҳ (0)