Чотқол давлат биосфера қўриқхонасига қарашли Майдонтол бўлими “Яйловча” ҳудудида 8 июль куни ёнғин содир бўлди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармасининг маълум қилишича, ФВВ, ИИВ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан штаб тузилди ҳамда ёнғин бартараф этилди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари якунига етгач, натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.
Июль ойининг бошларида Тошкент вилояти Пискент туманидаги ўрмонзорларда ёнғин содир бўлганди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура томонидан мазкур жиноят иши тергови устидан назорат ўрнатилган.
Изоҳ (0)