• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан сотиб олинадиган газ нархи ошкор қилинмаслигини айтди

    Ўзбекистон жорий йил 1-октябрдан Россиядан кунига 9 миллион кубометр табиий газ импорт қила бошлайди. Аммо Россия гази неча пулдан сотиб олинаётгани очиқланмаяпти.

    Фото: Энргетика вазирлиги

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Россияга газ учун қанча тўлашини очиқлай олмаслиги, лекин нархни белгилашда миллий манфаатлардан келиб чиқилганини айтди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

    Вазирнинг тушунтиришича, шартнома икки томонлама бўлгани учун нарх сир тутилади.

    “Нарх изоҳини бердик, миллий манфаатларимиз ва бозор конюнктурасидан келиб чиққан ҳолда нарх келишилди. Нархни ошкор қилолмаймиз, чунки бу – икки томонлама шартнома. Буни тушунтирганмиз. Умуман, шу йўналишдаги шартномаларни қарасангиз, бирор шартномада (нарх) очиқланмайди, лекин шуни айтишим мумкинки, миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда рақобатбардош нархга келишилди”, — деган Мирзамаҳмудов.
    Жўрабек Мирзамаҳмудов 
    Фото: “Дарё”

    Шунингдек, вазир Россия билан тузилган шартноманинг газ нархини “минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, республикамиздаги амалдаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, келишилган” деган қисмига ҳам изоҳ берган.

    “Нарх бўйича ислоҳот қилмас эканмиз, эътибор берсангиз, генерация ва тақсимот линиялари, етказиб бериш бўйича ишлаяпмиз, лекин истеъмол, энергия самарадорлиги жиҳатдан нархларни мувофиқлаштирмас эканмиз, биринчи ўринда, инвесторлар келмайди. Инвесторлар нега келади? Уларга тариф керак. Иккинчидан, истеъмол самарадорлигини оширишимиз керак. Шунинг учун албатта бу бўйича ишлаяпмиз, таклиф киритяпмиз”, — деган у.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров мазкур хабарга: “миллий манфаатлардан келиб чиқилган бўлса, очиқлаш керак”, — дея муносабат билдирди.

    Хитой божхонаси маълумотларига кўра, Россия Хитойга минг куб газни ўртача 290 доллардан, Туркманистон эса 240 доллар атрофида сотади. Бу нархга транзит харажатлари кирмайди.

    “Агар шу нархларга ўлчов олинса, импорт ва ички нархлар ўртасида ўртача 200 доллар атрофида фарқ юзага чиқади. Буни қоплашга бюджетда ҳеч қандай имконият йўқ, агар яна қарз олинмаса. Шунинг учун вазирлик эҳтиёткорлик билан ‘амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб’, деган иборани ҳам қўллаган. Бу, балки, 1-октябрдан кейин ҳеч бўлмаса бизнес учун амалдаги тарифларни бозор нархларига яқинлаштириш мумкинлигига ишора беради”, — дея аввалроқ фикр билдирганди Отабек Бакиров.

    Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати газ ва электр энергияси сотувини бозор нархларига яқинлаштиришга уринганди. Яъни, 2022 йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Қарор лойиҳасида электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилган. Бу жамоатчилик эътирозлари ва умуман, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Кейин Энергетика вазирлиги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ нархи оширилмаслигини маълум қилган.

    Жорий йилнинг март ойи якунида ўтказилган матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аҳоли учун газ ва электр энергиясига тўлов нархлари 2023 йилда оширилмаслигини айтган.

    “Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Аммо аҳоли учун аниқ ошмайди. Ҳозирда ушбу масала бўйича муҳокамалар кетмоқда, турли вариантлар кўриб чиқилмоқда”, — деган у.

    Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, табиий газ ва электр энергияси соҳасида аҳоли ҳамда юридик шахслар учун тарифлар 2019 йил августдан бери ўзгармай келмоқда. Жорий йилда жалб қилинадиган ташқи қарздан 14,5 триллион сўми газ нархи учун бериладиган субсидияга сарфланади.

    “Мазкур харажатларнинг бир қисми газ нархидаги тафовут билан боғлиқ. Бир куб метр газни қазиб олиш нархи 550 сўм бўлса, аҳолига сотаётган нархимиз 380 сўмдан бўлмоқда”, — дея қўшимча қилган Дилшод Султонов.

    Давлат статистика агентлиги 2022 йилда мамлакатда 51,6 миллиард куб метр, 2021 йилда 53,8 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинганини маълум қилган. Яъни газ қазиб олиш ҳажми бир йилда 2,6 миллиард куб метрга камайган. Газ қазишнинг камайиб бориши ҳисобига импортга эҳтиёж ортган. 

    08.07.2023, 14:21   Изоҳ (0)   13269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Акмал Бурҳонов қайнотаси 1,5 млн долларлик уй совға қилгани ҳақидаги миш-мишни рад этди

    08.07.2023, 13:20

    Ўзбекистонда кечки ва сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга ойлик сақланган ҳолда таътил берилади

    08.07.2023, 12:55

    Ўзбекистонда пенсияга чиқиш ёшини камида 5 йилга узайтириш таклиф қилинди

    08.07.2023, 12:35

    Фарғонада 1 кг гашишни сотишга уринган шахслар ушланди 

    08.07.2023, 12:20

     Шифокор иссиқ кунларда муздек сув ичмасликка чақирди

    08.07.2023, 11:53

    Ўзбекистон давлат байроғидан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар кенгайтирилди

    08.07.2023, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.