• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Иссиқда сувсизланиб қолмасликка ёрдам берадиган тавсиялар

    Ёз — қизғин палла ва ҳарорат тез кўтарилмоқда. Бундай об-ҳавода организмдаги сув миқдорини етарли даражада ушлаб туриш жуда муҳимдир. Буни осонлик билан бажариш учун қуйидаги 4 та усулни синаб кўринг, деб ёзади Lisa нашри.

    Фото: Lisa

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи кремни эҳтиёткорлик билан қўллаш ёзда эътибор беришингиз керак бўлган ягона нарса эмас. Ҳар доим сувсизланишнинг олдини олиш ҳаракатида бўлиш керак, чунки инсон танасининг 60 фоизи сувдан иборат. Аммо ёзда биз тер орқали унинг кўпроқ қисмини йўқотамиз, шунинг учун, айниқса, сув истеъмол қилиш муҳимдир. Баъзилар ўзи хоҳлаб сув ичса, бошқалар эса сув таъмини ёқтирмайди ёки шунчаки ичишни унутишади. Намлик даражасини яна қандай сақлаш керак?

    Электролитлар қўшинг

    Электролитлар организмга сувни сингдиришга ёрдам бериш учун керак. Сувга электролитлар қўшиш орқали сиз организмдаги гидрация даражасини оширасиз.

    Уларни қаердан топиш мумкин? Дорихонада, махсус овқатланиш дўконларида, Интернетда — танлов жуда катта. Одатда, бу сувда осон эрийдиган кўпикли таблеткалардир. Таркибида калий, натрий, магний ва калсий бўлганини изланг, бу моддалар организмга сувни сингдиришга ёрдам беради.

    Сувни янада мазали қилинг

    Фото: Lisa

    Агар сувнинг таъмини ёқтирмасангиз, уни шунчалик мазали қилишингиз мумкинки, кейинги ичимликни ичганингизда яна ичиш истагида бўласиз. Қуритилган ёки барра кўкатлар, резаворлар ёки мева шарбати қўшиб муз кубикларини тайёрланг. Ўтлар сувга қўшимча озиқ моддалар билан бирга ажойиб таъмни кучайтиради. Ялпиз, петрушка, арпабодиён — буларнинг барчаси тетиклантирувчи бўлиб, қулупнай, апелсин, тарвуз нозик, ёқимли таъм қўшади.

    Оддий филтр ҳам сувнинг таъмини ўзгартириши мумкин. Сифатли сувга инвестиция қилинг ва сиз сувдан кўпроқ завқланишингизни билиб оласиз. Бундан ташқари, филтрлар бактериялар, вируслар, оғир металлар ва бошқаларни олиб ташлайди, бу эса сувнинг нафақат мазали, балки фойдали бўлишини ҳам таъминлайди.

    Эрталаб хона ҳароратида бўлган сув ичинг

    Музли сув қанчалик тетиклантирувчи бўлса, уни организмга сингдириш учун кўпроқ вақт керак бўлади. Шунинг учун эрталаб уйғонишингиз биланоқ хона ҳароратида бир стакан сув ичишни одат қилинг. Иссиқ ёки хона ҳароратидаги сув музли сувга қараганда кўпроқ намликни сақлайди.

    Намлантирувчи маҳсулотлардан истеъмол қилинг

    Фото: Lisa

    Сув — гидратланишнинг ягона усули эмас. Намлантирувчи озиқ-овқат маҳсулотларининг турли хил вариантлари мавжуд. Қовоқ, кабачка, бодринг жуда юқори сув таркибига, шунингдек, фолий кислотаси, А витамини, C витамини ва калийга эга.

    Кўпроқ янги узилган сабзавотларни истеъмол қилинг. Булғор қалампири, селдерей, тўғралган бодринг устига лимон ва йогурт қўшиб газак қилишингиз мумкин. Резаворлар ва мевалар ҳам яхши, аммо уларда жуда кўп шакар мавжуд.

    Ёзги шўрвалар яна бир ажойиб вариант. Масалан, гаспачо — хом ёки озгина пиширилган сабзавотларни аралаштириш орқали тайёрланадиган совуқ шўрва. Бу таом тетиклантиради, шунингдек, организмга намликни соғлом ва мазали тарзда олиш имконини беради.

    03.07.2023, 20:45   Изоҳ (0)   6726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жазирама ёзда қандай овқатларни истеъмол қилиш мумкин-у, нималар ейиш тавсия этилмайди? 

    21.06.2023, 11:28

    Билармидингиз? Терлашни кучайтирадиган, аммо ҳар йили ёзда севиб истеъмол қилинадиган машҳур маҳсулот

    27.06.2023, 09:20

    Газли ичимликларни тўғридан тўғри алюмин қутиларидан ичиш нечоғли хавфли?

    27.06.2023, 16:58

    Шафтоли ва нектарин истеъмол қилганда организмда қандай ўзгаришлар кузатилади?

    03.07.2023, 18:45

    Фақат гаджетлар эмас: кўзни яна нималар чарчатади ва зўриқишни камайтирувчи самарали усуллар қайси?

    03.07.2023, 15:30

    Терапевт огоҳлантиради: нима учун тери ҳолати ўзгарса, шошилинч равишда қон таҳлилларини ўтказиш керак?

    03.07.2023, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.