• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бўстонлиқдаги хонадонларга ўт кетди. Зоир Мирзаев воқеа жойига етиб борди (видео)

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Қоранкўл” маҳалласида жойлашган хонадонларга ўт кетди. Тўртта хонадоннинг 2 таси буткул ёниб кулга айланган бўлса, 2 та хонадон қисман ёнган. “Дарё” журналисти уйи ёнган фуқаролар билан суҳбатлашди.

    Аниқлик киритилишича, воқеа 2023 йилнинг 1 июль куни тонгги 04:00 да содир бўлган.

    Ўша куни ғафлат босдими, телефоним “будилниг”и жирингласа-да, ўчириб, яна беш дақиқа ухлай дебман-да. Шундан сўнг 5 дақиқа ётдимми ёки 10-15 дақиқами билмайман, тонгги 4 лар атрофи экан ўғлим “Ойи туринг, туринг, пастдаги уйимиз ёниб кетди”, деди. Ўрнимда туриб, ҳовлига югуриб чиқсам, қўшнимиз уйидаги “пекарний”дан олов ёниб, осмонга тутун кўтарилаётган экан. Уйга югуриб кириб, набирамни излай бошладим. Кўзимга ҳеч нарса кўринмади, фақат набирамни изладим. Кейин билсам, набирамни келиним оёқяланг югуриб, кўчага олиб чиққан экан. Кўчага чиқсам, келиним набирамни олиб, у ёқдан бу ёққа югуриб, ёрдам сўраб юрибди, — дейди уйи ёниб кул бўлган Анаржон Ўсарова.

    Анаржон Ўсарова вилоят ҳокими билан суҳбатлашмоқда.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошнинг айтишича, ёнғин пайтида у ва келини қўрққанидан ҳушини йўқотган.

    Кўчада келиним ҳушидан кетиб қолди. Кейин мен йиқилиб тушдим. Сўнгра бир қўшнимиз келиб, ҳаммага хабар берди ва барчани ёрдамга чақирди. Қўни-қўшнимга, элимга минг раҳмат. Вилоят ҳокимига ҳам раҳмат, — дейди суҳбатдош.

    Суҳбатдошнинг тахминича, олов қўшни хонадондан чиққан.

    Олов қўшниникидан чиққан. Унинг “пекарний”си бор эди. Қўшним эса сенинг уйингдан чиққан деди. Менда олов чиқадиган нарса йўқ. Ёнғин бизни хонавайрон қилди”, — дейди у.

    Анаржон Ўсарованинг турмуш ўртоғи Ҳасан Ўсаровнинг айтишича, ёнган уйи 8 хонали бўлган.

    Эрталаб азонда ёнғин чиққач, уйдан ҳаммани кўчага олиб чопдик. Халқимиз, ўт ўчириш машиналари ёрдамга келиб, кўмак беришди. Барака топишсин, — дейди Ҳасан Ўсаров.

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев уйи ёнган фуқаролар билан учрашиш мақсадида Бўстонлиқ туманининг “Қоранкўл” маҳалласига борди.

    Фото: Нозим Абдулла
    Ёнғин содир бўлган куни менга туман ҳокими телефон қилиб, воқеа ҳақида айтди. Муҳими ҳеч кимга зарар етмабди. Шунисига шукр — қолгани бўлади. Ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Янги, замонавий уйлар қуриб берилади, — деди вилоят ҳокими Зоир Мирзаев.

    Вилоят раҳбарининг маълумот беришича, уйи буткул ёнган хонадон вакилларига вилоятдан 20 миллион сўм, тумандан 15 миллион сўм, жами 35 миллион сўмдан ёрдам берилган. Уйи қисман ёнган хонадон вакилларига эса 16 миллион сўмдан ёрдам пули берилган.

    Фото: “Дарё”

    Аниқланишича, уйи буткул ёнган хонадон вакилларидан бирига контейнер уй берилган бўлса, яна битта хонадон вакиллари яқин қариндошларининг уйида истиқомат қилмоқда.

    Уйи буткул ёнган хонадон вакилларига берилган контейнер уй.
    Фото: “Дарё”
    Уйи буткул ёнган хонадон вакилларига берилган контейнер уй.
    Фото: “Дарё”

    Ҳашар қилиб, имкон қадар ёрдам беришимиз керак. Уйни битказиб, хонадон вакиллари уйига кўчиб кириши керак. Бўлиши керак бўлган фалокат экан, майли, муҳими ҳеч кимга зарар етмабди. Бундан тушкунликка тушиш керак эмас. Ўзимиз шахсан бориб кўрайлик дедик. Бу иш шахсан назоратимда бўлади. Ҳаммамиз биргалашиб, ҳашар қилиб, замонавий уй қуриб берамиз, — деди Зоир Мирзаев хонадон вакиллари билан суҳбатлашар экан.

    Фото: Нозим Абдулла
    Фото: Нозим Абдулла

    Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедовнинг қўшимча қилишича, тумандаги барча ташкилотлар ҳашарга қўшилиб, фуқароларга янги уйлар қуриш учун ёппасига ҳаракатга тушган.

    Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов вилоят ҳокимига маълумот бермоқда.
    Фото: “Дарё”
    Шағал, шебенни муаммосиз етказиб берамиз. Туман автойўл ташкилоти ҳам техникаси билан ёрдам беряпти. Барчасини биргалашиб қиламиз. Маиший техникаларни ҳам ўзимиз олиб берамиз, — дейди Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Аҳмедов.

    Тошкент вилояти ҳокими уйи ёнган хонадон бекаси Анаржон Ўсарованинг кўнглини кўтарар экан “Давлатимиз раҳбари қўлимизга пул бериб қўйган. Пулдан муаммо йўқ, қиламиз барчасини. Ўтган йили Бўкада 24 та хонадонни сел олиб кетганди. Барча хонадон эгаларига янги уй қуриб бердик. Ҳеч кимни муаммолари билан ёлғиз қолдирмаймиз”, — деди.

    06.07.2023, 15:40   Изоҳ (0)   16979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юкларни етказиб бериш 7-8 кунга қисқаради”. Илҳом Маҳкамов Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилиши аҳамияти ҳақида гапирди

    06.07.2023, 15:05

    Профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси 25 фоизга қисқартирилади, лекин иш ҳақи камайтирилмайди

    06.07.2023, 14:50

    Бош прокуратура 2 млн кўчат “экилди” дея қўшиб ёзилгани айтилган ҳолатни алоҳида назоратга олди

    06.07.2023, 14:43

    Шавкат Мирзиёев: “Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз”

    06.07.2023, 14:21

    Сирдарё вилоятига 160 та янги автобус олиб келинади

    06.07.2023, 13:27

    Самарқандда интернет тармоғида тақиқланган маъруза тарқатган 20 ёшли йигит қамалди

    06.07.2023, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.