Uzbekistan Airways 1 март кунги Тошкент—Лаҳор—Тошкент йўналишидаги рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу Ҳиндистон билан ҳарбий можаро сабабли Покистон ҳаво ҳудудининг ёпилиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Покистон ва Ҳиндистон ҳаво ҳудуди кеча ёпилган эди. 27 февраль тонгида Тошкент—Амритсар йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 767 Uzbekistan Airways Тошкентга қайтишга мажбур бўлган. Бу, жумладан, Покистон ҳукумати томонидан мазкур ҳаво йўлаги бўйлаб парвозларни амалга оширишнинг тақиқланиши билан боғлиқ.
«Uzbekistan Airways авиачипталарни қайтариш ва авиакомпаниянинг мазкур йўналиш бўйича энг яқин рейсларига жарима ва қўшимча тўловларсиз қайта бронлаш имкониятини тақдим этади», — дейилади компания хабарида.
Изоҳ (0)