Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Киев имкон қадар кўпроқ мамлакатларни тўғридан тўғри можарога тортиш учун барча имкониятларни ишга солаётганини маълум қилди.
"Кўпчилик давлатлар можарога тўғридан-тўғри ҳам, билвосита ҳам кириб бўлган”, — деди у.
Шунингдек, Песков Владимир Зеленскийнинг Болгарияга ташрифига ҳам муносабат билдириб ўтди.
“Зеленский қурол-яроғ етказиб бериш мавзусини болгарлар билан ҳам муҳокама қилиши аниқ”, — деди Песков. журналистлар билан суҳбатда.
Бугун 6 июль куни Зеленский Болгарияга республика ҳукуматининг таклифига биноан келди. Украина президентининг ўзи Telegramъда аниқлик киритишича, ташриф чоғида у болгариялик ҳамкасби Румен Радев ва мамлакат Вазирлар маҳкамаси раҳбари Николай Денков билан учрашиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)