Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни сайёра келажаги деб айтди. Бу ҳақда унинг нутқига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Беларусь раҳбари хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда тегишли фикрни илгари сурди.
“Россия — сайёра келажаги. Ҳамма ресурслар шу ерда, Россияда илғор технологиялар қила олади: коинот, ядро технологиялари, қуроллар ва бошқалар”, — деди у.
Шунингдек, Беларусь президенти Россия “ўзини янада фаолроқ кўрсатиши керак”лигини таъкидлади.
“Москва постсовет ҳудудида бирлаштирувчи куч бўлиши керак”, — дея хулоса қилди Лукашенко.
Аввалроқ у мазкур учрашувда Украинани иложи борича тинчлик бўйича музокараларни ўтказишга чақирганди.
"Бугун яна бир бор ўйлаб кўриш керак. Столда музокаралар тўплами турибди, муросага келиш мумкин бўлган масалаларнинг бутун тўплами мавжуд. Эртага бунинг иложи бўлмайди. Бугун Украина билан гаплашиб, қандайдир тинчлик келишувларига эришиш мумкин.
Қарши ҳужум деб аталмиш амалиётдан сўнг вазият ўзгаради ва Украина раҳбарияти билан гаплашишни истамасликлари мумкин”, — деган Беларусь президенти.
Изоҳ (0)