“Украина НАТОнинг Вильнюсдаги саммитидан кўп нарса кутмаслиги керак”, деди Польшанинг Европа ишлари бўйича вазири Шимон Шинковски вел Шенк РМФ ФМ радиостанцияси эфирида.
“Ҳаммани бир савол қизиқтиряпти, Украинани НАТОга қабул қилиш бўйича бирор ваъда бўладими?”, — деди вазир.
Унинг тушунтиришича, мамлакатлар позициялари бир-биридан фарқ қилади: Польша каби бу қарорга “иштиёқмандлар” ҳам, шунингдек, “масофа сақлаб турганлар” ҳам бор.
Украинада ҳам саммит жиддий натижа бермаслигига ишонишмоқда. Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов бир кун аввал Times газетасига берган интервьюсида айтганидек, иштирокчилар “бир неча сўз” айтадилар, бироқ амалда ҳеч нарса бўлмайди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, агар Киев Вильнюсдаги саммитда НАТОга таклиф ололмаса, бу қўшинларнинг руҳиятини туширади. Зеленский Европа давлатлари етакчилари, АҚШ президенти Жо Байден, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан гаплашгани ва мамлакатни қўллаб-қувватлашни сўраганини маълум қилди.
НАТО саммити 11—12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)