Британиялик актёр Бенедикт Камбербетч Marvel оламидаги Доктор Стренж ролини тарк этмаганини, JW3 Speaker Series конференциясида кейинги йили фильмнинг янги қисмида суратга тушишини маълум қилди.
Камбербетч айнан “Доктор Стренж” фильмининг давоми суратга олиниши ҳақида гапирмаган. Катта эҳтимол билан буюк сеҳргар кино оламнинг бошқа фильмида эпизодик ролда пайдо бўлади.
Marvelънинг 2024 йилда премьера қилиниши кутилаётган лойиҳалари қаторига “Капитан Америка: Янги дунё тартиби” ва “Момақалдироқ” фильмлари киради. Доктор Стренж қаҳрамони ушбу фильмларда пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, актёр сеҳргар Агата Харкнесс ҳақидаги “Агата: Хаос ковени” сериалида ҳам Доктор Стренж қаҳрамонини гавдалантиради.
Маълумот учун, “Доктор Стренж: Телбалик мултидунёсида” фильмини режиссёр Сем Рейми суратга олган. Ушбу қаҳрамон ҳақидаги лойиҳада Сочил Гомес, Чиветел Эжиофор ва Патрик Стюарт суратга тушган. Фильм бюджети 200 миллион долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)