• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Санъатдаги фаолиятини Охунжон Мадалиевнинг клипидан бошлаган: YouTube’да энг кўп изланадиган ўзбек хонандаси Севинч Мўминова 41 ёшда

    Севинч Мўминова 30 июнь куни 41 ёшни қаршилади. Нафақат хонандаликда, балки актрисаликда ҳам омади кулган ижодкорнинг мухлислари нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда бор, десак хато бўлмайди. 

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    “Ёввойи қиз бўлганман”

    Хонанданинг отаси Толиб Мўминов ҳарбий хизматни Озарбайжонда ўтаган. У Озарбайжонга борганда Маҳбура исмли қиз билан танишиб қолиб, у билан оила қурган. Уларнинг муҳаббати сабаб, Шаҳло, Севинч ва Камрон исмли фарзандлар дунёга келган.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — Болалигим жуда гўзал ўтган. Табиатан ёввойи қиз бўлганман. Одамлар билан тез тил топишиб кетолмасдим. Дадамнинг қўлларини ушлаб, ортига яшириниб турардим. Ҳозир ҳам шу одатларим сақланиб қолган. Санъаткор бўлишимни мендан ҳам кўпроқ дадам истаган, — дейди хонанда Севинч Мўминова.

    “15 ёшимда клипда суратга тушганман”

    Хонанданинг санъатга кириб келиши жуда қизиқ кечган. Аслида, унинг бу соҳани танлашига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Боиси, отаси санъаткор бўлган ва у Охунжон Мадалиевнинг устози ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — Санъаткор бўлишимда дадамнинг ҳиссаси жуда катта. Чунки у инсон сабаб, болаликдан санъатга меҳр қўйганман. Устозим, маслаҳатчим, ҳатто тарғиботчим ҳам дадам бўлади. Раҳматли Охунжон Мадалиев дадамни жуда ҳурмат қиларди. “Сени бугун кўрмасам бўлмас” клипи суратга олинганидан кейин дадам оператордан “Мени қизимга ҳам клип олиб беринг”, деб илтимос қилган. Илгари клиплар табиат қўйнида, оддий суратга олинарди. Бир нечта кадрларни олишганидан кейин биринчи клипим олинди, деб роса хурсанд бўлганман. Бир ойдан кейин ўзимни Охунжон Мадалиевнинг “Сени бугун кўрмасам бўлмас” клипида кўриб, роса хурсанд бўлганман. Ўшанда бор-йўғи 15 ёшда эдим, — дейди хонанда.

    “Саҳнада тинч туролмасдим”

    Илк сўзи билан боғлиқ хотиралар ҳеч қачон унутилмайди. Севинч Мўминова ҳам илк бор катта саҳнага чиққан кунини яхши эслайди.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — 16 ёшимда Охунжон Мадалиевнинг яккахон концерт дастурида иштирок этганман. Жуда ҳаяжонли бўлган. Рақс тушишни яхши кўрганим учун саҳнада тинч туролмасдим. Бу ҳаракатларим кўплаб танқидларга учраган бўлса-да, одамлар шу жиҳатим билан мени яхши кўришади, деб ўйлайман. Аммо ҳозир аввалгидек, рақсга тушолмайман. Илгари саҳна четида туриб бўлса-да, рақсга тушаверардим. Ҳозир қизим учун ўзимни асрашим керак, дейман. Балки, бу ёшимнинг улғайгани билан ҳам боғлиқдир, — дейди хонанда.

    Жамила Ғофурова Севинчнинг ўрнида бўлишни истаган

    Хонанда Севинч Мўминова хонандалик фаолияти бошламасидан олдин 2002 йилда кинорежиссёр Қамара Камолованинг “Дилҳирож” фильмида суратга тушган. Актриса Жамила Ғофурова Севинчга рақобатчи бўлгани ва бу ролни ижро этишгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — 16 ёшимда “Дилҳирож” деб номланган фильмда Алишер Ҳамроев, Севинч Мўминовалар билан бирга  суратга тушганман. Ўшанда  тўлачалигим учун бош ролга олишмаган. “Дилҳирож” фильмида кастинг ҳам бўлмаган, “сиз қайси ролга келдингиз”, дейишганида “мен бош ролга келдим, бош ролни ўйнайман”, деганман. Ўшанда режиссёр “Жамила агар бош ролни ўйнамоқчи бўлсангиз озишингизга тўғри келади, сиз озгина тўлачасиз”, деган эди. Ҳақиқатдан ҳам тўлача қиз эдим, бош ролга ҳам тўғри келмас эдим, бироқ ким ўзини “мен тўламан, бош ролга ҳам тўғри келмайман”, деб айтади, — дейди актриса Жамила Ғофурова. 

    Фильмнинг суратга олиш жараёнлари нақд қирқ кун Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган. Ота-онасидан ҳеч қачон айро яшамаган Севинч суратга олиш майдончасида ҳам улар бўлишини истаган. 

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    Севинч Мўминованинг қиёфадоши...

    Хонанда Севинч Мўминованинг ўзига ўхшаш Шаҳло исмли опаси бор. Опа-сингилларнинг орасидаги бир ёш. Instagram кузатувчилари хонанданинг қизи Лейлани Шаҳло холасига ўхшатишади.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — Шаҳло опам билан деярли тенгдошдек улғайганмиз. Ташқи кўринишимиз ўхшаш бўлгани учун илгари бизни эгизак деб ўйлашарди. Шаҳло Англияда таҳсил олган, таржимон ва иқтисодчилик мутахассисликларини эгаллаган. Ҳозирда фарзандлари тарбияси билан банд, — дейди хонанда Севинч Мўминова.

    YouTube’дан қанча даромад олади?

    Хонанда “Интернет қироличаси” дея таърифланиши бежиз эмас. Чунки у қидирувлар тизимида энг кўп изланадиган ўзбек хонандаларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, “Не бўлди?” қўшиғи ҳам 83 миллион марта томоша қилинган. 

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    Мазкур қўшиқ “Бахт учун миллион” фильмига соундтрек сифатида ижро этилган. Аслида, у плагиат қўшиқ бўлиб, Севинчдан аввал уни ҳинд, турк ва грек хонандалари ҳам ижро этишган. Қўшиқ матни эса шоира Гулбаҳор Мўминова қаламига мансуб.

    — YouTube’дан топадиган даромадимиз у қадар юқори эмас. Ойига 1 000 доллардан пул келади, — дейди хонанданинг отаси Толиб Мўминов.

    Шароф Муқимов... Дарз кетган муносабатлар

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    2010 йилдаги юлдузлар жуфтлигининг тўйи катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ҳатто Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг никоҳ оқшомининг видео дисклари сотувга ҳам чиқарилганди. Афсуски, юлдузли жуфтликнинг бахтли онлари узоққа чўзилмади. Оилада дунёга келган қизалоқ ҳам уни сақлаб қололмади. Севинч интервьюларининг бирида тўйдан сўнг беш ой давомида қайнона-қайнотаси билан битта уйда яшашганини, сўнг айтишни жоиз деб топмаган “маълум бир сабабларга кўра” турмуш ўртоғи билан алоҳида уйга кўчиб ўтганини гапирганди. “Шу вақтдан эътиборан оиламиз бузилишни бошлади, чунки Шароф бир кун мен билан яшаса, бир кун ота-онаси билан яшарди”, — деганди Севинч. Хуллас, ана шундай важларга кўра, улар 2017 йилда расман ажрашди. Хонанда Севинч эса қизи Лейлани ёлғиз тарбия қилмоқда.

    “Кўчадаги ҳаётдан чарчаганман”

    Севинч Мўминова ҳамиша шошиб юрадиган ва ҳамкасблари билан яқин муносабатда бўлмайдиган хонанда. У “Дарё” мухбири Наргиза Муродовага берган интервьюсида бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаганди.

    Фото: Instagram / @sevinchofficial

    — Қизим туғилганида тўрт йил жамиятдан узилиб бор эътиборимни фарзандимга қаратганман. Ҳақиқатан ҳам шошиб юраман, санъаткорлар бўладиган кўп давраларда иштирок этолмайман. Чунки шовқин ва кўча ҳаётидан чарчаганман. Сокин ҳаётимда қизим, ота-онам билан бўлсам бўлди. Илгари гастрол сафарларига ҳам кўп борардим. Ҳозир концертни ёки тўйни ўтказиб, уйга шошиламан. Балки, бу оналик меҳридир, — дейди хонанда Севинч Мўминова.

    06.07.2023, 11:55   Изоҳ (0)   56935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Узоқ вақт сувга шўнғиш, кубик-рубик териш: Суратга олиш майдончасида ғайриоддий истеъдодини намойиш этган машҳурлар (фото)

    06.07.2023, 10:40

    Дубай амирининг грек қизи: Исломни қабул қилган шайха Мара қандай кўринишга эга? (видео)

    06.07.2023, 09:41

    Полиглотлар: бир неча тилда бемалол сўзлаша оладиган машҳурлар (фото)

    05.07.2023, 18:30

    Голливуднинг анчадан бери кўринмай қолган актёр ва актрисалари ҳозирда нималар билан банд? 

    05.07.2023, 15:44

    Собиқ биринчи хоним, адвокат, актриса: Миллионерларнинг соҳибжамол ва ўз карьерасига эга рафиқалари (фото)

    05.07.2023, 14:08

    Instagram: Юлдуз Усмонова самолёт сотиб олдими? “Қодирхон” актрисаси турмушга чиқди, Раъно Шодиеванинг касаллиги ҳақидаги ҳақиқатлари

    04.07.2023, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.