Сурхондарё вилояти Бойсун туманида отахон Ҳаж зиёратига жамғарган маблағи ҳисобидан янги кўприк қурди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Бойсун туманидаги “Инкобод” маҳалласи “Омонхона” қишлоғи Камари азиз кўчасида яшовчи фуқаро Рахмат Эшбоев Ҳаж сафари учун жамғарган маблағини ўзи яшаб турган қишлоқ аҳолиси учун замонавий кўприк қурилишига сарфлади. Кўприкка ҳокимлик ҳомийлиги асосида мустаҳкам темир-бетон материали етказиб берилди. Натижада сой устида ёғин-сочинли кунларда нафақат пиёдалар, балки оғир юк машиналари ҳам хавфсиз ҳаракатланадиган кенг, мустаҳкам кўприк барпо этилди.
“Икки томонни боғловчи ушбу кўприк “Инкобод” маҳалласи “Омонхона” қишлоғи Камари азиз кўчасида истиқомат қилиб келаётган 20 га яқин хўжаликнинг азалий орзуси эди. Туман ҳокими, “Омонхона” қишлоғи фаоллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этган тантанали тадбирда ушбу савобли ва хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшган барча инсонлар ҳақида илиқ сўзлар ва раҳматлар билдирилди. Бу каби қурилишлар одамларнинг мушкулини осон, манзилини яқин қилгани билан ҳам аҳамиятлидир”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)