Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги қишлоқларнинг бирида электр ва газ йўқлиги ва аҳоли озиқ-овқат учун қайиқда сузиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Унга кўра, электр муаммоси юзасидан 2020 йилда 1 кв қуёш батареяларидан 45 та хонадонга ўрнатиб берилгани қайд этилган. Бундан ташқари, 2022 йилда Тўпаланг сув омбори ён томонидан йўл қуриб борилгани ва автомашиналар ҳаракатлана олиши учун имконият мавжудлиги айтилган. Газ муаммоси юзасидан эса Тумангаз таъминоти бўлими томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача газ баллонлари етказиб берилиши аниқланди.
Изоҳ (0)