• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Миллионлаб кўчатларни экилди деб қўшиб ёзишган” — Азиз Абдуҳакимов “Яшил макон”даги ўйинлар ҳақида

    “Яшил макон” лойиҳаси доирасида икки миллиондан ортиқ экилмаган кўчатларни ҳисоботга “экилди” деб қўшиб ёзилган, суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган, экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

    Азиз Абдуҳакимов
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

    Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, кўчатлар экилганининг ҳаққонийлиги текширилганда айрим раҳбарлар томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган.

    “Мониторинг давомида экилмаган кўчатларни экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзиш ҳолатларини аниқладик. Маълумот учун, Навоий вилоятида 959 минг, Тошкент вилоятида 564 минг, Фарғона вилоятида 465 минг, Қашқадарё вилоятида 227 минг туп экилмаган дарахт кўчатлари ҳисоботга ‘экилди’ деб қўшиб ёзилгани аниқланди. Шу билан бирга, 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар умуман белгиланмагани ошкор бўлди. Энг ачинарли аҳвол – Фарғона вилоятида. У ерда 415 минг туп дарахтга умуман, ҳеч қандай масъул белгиланмаган. Тошкент вилоятида 355 мингта, Сурхондарёда 331 мингта, Бухорода 136 мингта, Қорақалпоғистонда 136 мингта экилган дарахтлар эътиборсиз қолдирилган”, — деди вазир.

    Азиз Абдуҳакимовнинг қўшимча қилишича, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчатлар экилгани ҳам аниқланган.

    “Бу шунча кўчат парваришлаб, дарахтга айлантириш имконияти бўлмаган жойларга экилган дегани. Жумладан, Навоий вилоятида 3 миллион туп, Тошкент вилоятида 2 миллионта, Сурхондарёда 404 мингта, Хоразмда 338 мингта, Қашқадарёда 336 минг туп дарахтлар суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган”, — деди у.

    Вазирга кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб дарахт ва буталарнинг мос турларини танланмай экиш ҳолатлари ҳам аниқланган.

    “Масалан, жанубий ҳудудларда ўсувчи буталарни шимолий ҳудудларга, ёки аксинча, шимолда ўсувчи ўсимликларни жанубда экилишига йўл қўйилган. Хусусан, 2022 йилда Тошкент—Самарқанд—Бухоро йўналишининг Сирдарё вилоятидан ўтувчи М–39 автойўли билан темирйўл оралиғида 3 минг 530 туп дарахт кўчатлари экилган. Шундан 3 минг 210 та тупи ‘Элдор’ қарағайи, яъни ‘Сасна’ дарахти ва 520 туп терак кўчатлари қуриб қолган. Экилган кўчатларни суғориш ва парваришлаш юзасидан масъулларга 10 минг 961 та мажбурий кўрсатмалар берилиб, талабларни бажармаган 753 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 1 миллиард 156 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланган”, — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистондаги яшил майдонлар 6 миллион 673 минг гектарни ташкил этади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт экиш белгилангани назарда тутилган. Ўтган 2021 йилда республикада 85 миллион туп, 2022 йилда жами 202,7 миллион туп дарахт кўчатлари экилган. Жорий йилнинг баҳорги мавсумида ҳудудларга 127,7 миллион туп дарахт ўтқазилган.

    05.07.2023, 15:50   Изоҳ (0)   5229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада экспертиза хулосасини ижобий қилиш эвазига 2 млн сўм пора сўраган шифокорга суд ҳукми ўқилди

    05.07.2023, 15:11

    Сирдарёда 49 ёшли аёл бир буйрагини укасига берди 

    05.07.2023, 14:59

    Ўзбекистонда олти ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланди

    05.07.2023, 14:31

    Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун ҳам жуда иссиқ бўлди

    05.07.2023, 14:19

    Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади

    05.07.2023, 14:01

    Миграция агентлиги хорижга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди

    05.07.2023, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.