Франция ғарбида содир бўлган зилзиладан кўрилган зарар миқдори тахминан 290 миллион еврога баҳоланмоқда, деб хабар берди мамлакат суғурта компаниялари ассоциацияси.
Ассоциация маълумотларига кўра, жами 21 625 та суғурта ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларнинг катта қисми (95,9 фоиз) турар-жой биноларига тўғри келади. Бунда кўрилган зарар 260 миллион еврони ташкил қилди, деб хабар беради France-Presse.
Иккинчи ўринда 750 та суғурта ҳодисасини ташкил этган тижорат кўчмас мулклари жойлашган бўлиб, етказилган зарар 28 миллион еврони ташкил қилган.
Ундан кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги мулки (1,4 миллион еврога 90 та суғурта ҳодисаси) ва автомобиллар (190 минг еврога 45 та суғурта ҳодисаси) туради.
Франция ғарбида, Крам-Шабан шаҳри яқинида 16 июнь куни Париж вақти билан 18:38 да зилзила содир бўлди. Унинг магнитудаси 5,3 дан 5,8 гача бўлган. Зилзила сўнгги эллик йил ичида минтақадаги энг катта зилзила сифатида баҳоланди.
Изоҳ (0)