Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram каналида эълон қилинган тавсияларда Запорожье атом электр станциясида портлаш содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлар аҳолиси эҳтимолий эвакуацияга тайёр туриши зарурлиги айтилди.
“Ҳукумат радиация аварияси ҳақида расман хабар берган тақдирда, уйда қолинг ёки имкон қадар тезроқ ёпиқ бинога киринг. Кейинги хабарларни кузатиб боринг ва расмийларнинг кўрсатмаларига амал қилинг”, — дейилади унда. “Ҳокимият буйруғига қадар биноларни тарк этиш мумкин эмас, аҳолига эвакуация қандай ва қаердан амалга оширилиши ҳақида хабар берилади”.
Аҳолига қуйидагиларни тайёрлаб қўйиш тавсия этилди:
- ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари (нафақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, балки тиббий, мулкий ҳуқуқлар ва бошқалар);
- юз ниқоби ёки респиратор, шунингдек, биринчи ёрдам тўплами ва керакли дори-дармонлар;
- нам салфеткалар;
- алмаштириш учун кийим ва пойабзал ;
- минимал даражадаги сув ва озиқ-овқат.
Запорожье атом электр станцияси Россия назорати остида. Украина президенти Владимир Зеленский июнь ойида Москва станцияда “радиация тарқатиш орқали теракт” сценарийсини кўриб чиқаётганини айтди, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу сўзларни ёлғон деб атади.
Изоҳ (0)