Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) Парламент ассамблеяси “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясини террорчи, деб эълон қилувчи резолюцияни қабул қилди.
“ЙХҲТ Парламент ассамблеяси ъВагнеръ гуруҳининг Россия ҳукумати номидан қилган хатти-ҳаракатларини ҳақли равишда табиий ва мақсадли террорчилик деб таърифлаш мумкинлигини ва шу сабаб миллий ҳокимият органлари томонидан ъВагнеръ гуруҳини террорчи ташкилот деб белгилашни асосли деб билади”, — дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, ЙХҲТ Парламент ассамблеяси Беларусни “Вагнер”ни қўллаб-қувватлагани ва унинг ҳудудида “Болтиқбўйи давлатларига хавф туғдирувчи” ёлланма аскарлар учун ҳарбий база қуришга рухсат бергани учун қоралади.
ЙХҲТ Парламент ассамблеяси ташкилотга аъзо бўлган давлатларни “Вагнер” ва унга алоқадор тузилмаларга террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган хусусий ҳарбий компанияга қарши чора кўришга чақирди. Маълумот учун ташкилотга таркибига 57 та давлат киради, улар орасида Россия ва Беларусь ҳам бор.
2023 йил январь ойида АҚШ ҳукумати “Вагнер”ни “трансмиллий жиноий ташкилот” деб эълон қилган эди. Гуруҳ асосчиси Евгений Пригожин бунга муносабат билдирар экан, “Ва ниҳоят, энди ъВагнеръ ва америкаликлар — ҳамкасблар бўлди. Бундан буёғига ўзаро муносабатларимизни ъжиноий уруғ-аймоқлар ўртасидаги можарў деб аташ мумкин” деган.
Изоҳ (0)