Номоддий маданий мерос тўғрисида президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Бу ҳақда маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Суҳбатда Баҳодир Аҳмедов фолклор жамоа аъзоларининг ойликлари камлиги юзасидан берилган саволга жавоб берди.
Фолклор жамоаларни қўллаб-қувватлаш бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланган. Қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиғидан ўтган. Шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ҳам келишилган. Қарорда номоддий мерос билан шуғулланувчиларнинг ойлик маошлари масаласи ҳам акс этган, — деди вазир ўринбосари.
Унинг алоҳида таъкидлашича, фолклор жамоалар аъзоларини маошларини икки бараварга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга доир:
- “Ўттиз йилдан буён шу тизимда ишлаётган бўлсам, ҳали бундай иш бўлмаган” — вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов маданият ва туризм бўлимларига Damas берилиши ҳақида
- “Ўзбекистонда санъатга тўсиқнинг ўзи йўқ” — Баҳодир Аҳмедов урушни очиқдан очиқ қўллаб-қувватловчи санъаткорларнинг Ўзбекистонда концерт қўйишлари юзасидан изоҳ берди
Изоҳ (0)