Хонанда Мадонна жиддий бактериал инфекция ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг менежери Гай Осири ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Америкалик хонанда 24 июнь куни касалхонага ётқизилган. У бир неча кун реанимация бўлимида ётган. Мадоннанинг аҳволи яхшиланмоқда, бироқ у шифокорлар назорати остида қолмоқда. Шифокорлар хонанданинг тўлиқ тузалиб кетишини кутмоқда.
Шунингдек, Осири 15 июль куни Мадоннанинг Ванкуверда бўлиб ўтиши режалаштирилган барча тадбирлари, жумладан, мусиқий карьерасининг 40 йиллигига бағишланган концерти, дунё бўйлаб гастроллари бекор қилинишини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, 64 ёшли қўшиқчи ўтган шанба куни ҳушсиз ҳолатда топилган ва шифохонага олиб борилган. Унга бир кеча сунъий нафас олдириш аппарати уланган.
Изоҳ (0)