Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳомийлар томонидан 2 келин-куёв никоҳ тўйи ва ўнлаб болаларга суннат тўйи ўтказиб берилди. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/Risolat/ke.jpg)
Унга кўра, 30 июнь Ёшлар куни ва Қурбон ҳайити муносабати билан Косон тумани “Шоҳсарой” тўйхонасида вилоят “Меҳр-мурувват мўжизаси” хайрия жамғармаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда Косон тумани маданият ва туризм бўлими билан ҳамкорликда 2 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйи ва 10 нафар болажонларнинг суннат тўйлари ташкил этилди. Болажонлар ва келин-куёвларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.
![](/static/Risolat/kel.jpg)
![](/static/Risolat/keli.jpg)
Изоҳ (0)