Сурхондарё вилояти Ангор туманида чиқинди полигони ёқиб юборилгани оқибатида аҳоли нафас олишга қийналаётгани айтилди. Вилоят Экология бошқармаси ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бошқармаси Ангор туман бўлими давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб, ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Ангор тумани “Каттақум” маҳалласида жойлашган чиқинди полигони табиий равишда аланга олганлиги аниқланди.
Мутасаддиларнинг берган кўрсатмалари асосида белгиланган тартибда ўчирилиб, жойида рекултивация қилинди.
Изоҳ (0)