Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида бедарак йўқолган аёл қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Гулистон шаҳар, 3-мавзе, “Боғишамол” маҳалласи, Қурувчилар кўчаси, 6/11-уйда яшаган 1962 йилда туғилган Башорат Холбоева 22 июнь куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Уни топилишида кўмаклашган фуқароларга 10 миллион сўм берилади.
Алоҳида белгилари: бўйи 160 см атрофида, қош-кўзлари қора, сочлари калта қора рангда, иягида қора холи бор, эгнида пушти гулли чит кўйлак, оёғида шиппак бўлган.
Аёл ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган. Қайд этилишича, хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Изоҳ (0)