• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Уйқуда биз деярли ҳар нарса қилишга қодирмиз…” — “Муқаддима” фильми ҳақида

    Флешбек

    “Муқаддима” киносини совуқ ижарахонанинг бир бурчагида учта хонадош юқалашиб кетган кўрпаларимизга ўраниб олиб кўрганимизни эсласам, Нолан истеъдодига яна бир бор тасанно айтгим келади. Ахир у дунёни ўзгартиришга астойдил бел боғлаган уч мушкетёрнинг Кобб сўнггида тушдан чиқдими ёки йўқ деган мавзуси кўтарилган баҳсига сабабчи бўлди. Учта қадрдон оғайни ёқа йиртгудек бўлиб, соатлаб тортишганмиз.

    Бу “эътиқод масаласи” каби конкрет исботи мавжуд бўлмаган, аммо жуда завқли баҳс эди. Нолан бизни фикрлашга ўргатди. Вақт қадрини англашимиз учун ортиғи билан оригинал мисоллар кўрсатиб берди. Энди ҳозир ўйласам, кулминация фильм охирида эмас, кино давомида бўлган экан. Мужмал хулосани ҳар ким истаганича шарҳлаши мумкин, аммо, бу ерда фарзандларини кўриб, ниҳоят неча йил деганда хотиржам тортган Коббнинг ҳолати муҳим эди...

    Кино ҳақида икки оғиз

    “Муқаддима” (Inception) фильмига Ноланнинг ўзи сценарий ёзган бўлиб, ундаги аксарият асосий элементлар “Паприка” (2006) анимесидан илҳомланиб яратилган. Нолан бу кино суратга олиниши учун ўн йил кутди.

    Кинода Кобб (Леонардо Ди Каприо) ўзининг жамоаси билан тушлар орқали интеллектуал мулкни ўғирлаш ёки ўзгартириш билан шуғулланади. Кино олдинга сурган асосий ғоялардан бири бу онг остида бўлаётган фикрлаш жараёни ўзгалар томонидан ўзгартирилиши, ғоявий манипуляция юз бериши мумкин эканлигидир. Фильм давомида юзага келадиган вазиятлар қаҳрамонларнинг режаларидан буткул бошқача кўриниш олиши кинога нисбатан янада кучлироқ қизиқиш пайдо бўлишини таъминлайди.

    Фильм ўзи билан томошабинларга энг машҳур морал дилеммалардан бўлган Роберт Нозикнинг “тажриба машинаси” назариясини ўта муваффақиятли тарзда очиб берган. Борлиқни англашдаги туш ва реал ҳаёт ўртасида жойлашган чегарани илмий-тўқима кўринишида ажойиб кўрсатиб бера олиши кинога 4 та Оскар ва бошқа 152 та катта совринларни олиб келган.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Охиридан бошланадиган сюжет спойлери

    Тушлар билан ниҳоятда кўп тажриба ўтказган эр-хотин тахминан эллик йил вақтини Лимба деб номланган нореал дунёда кечиради. (Аслида, чинакам ҳаётда атиги беш соат ўтган бўлади) Шундан сўнг, Коббнинг хотини, Мол ўзлари барпо қилган ёлғон шаҳарлар-у, ёлғон одамларга шунчалик қаттиқ кўникиб қоладики, реал ҳаётга қайтишни истамайди. Умуман, у туш билан ўнгни фарқлолмай қолади. Коббнинг ўтинишларига қарамай, Мол бир куни юқори қаватдан ўзини ташлаб юборади. У ўзини тушда деб ўйлаб, шундай қилади. Коббни ҳам ортидан сакрашга чорлайди. Барчасининг фаҳмига етиб турган Кобб хотинини қутқара олмайди. Иложсизлик улкан виждон азобига айланиб, Молнинг шарпаси Коббнинг исталган тушида пайдо бўлаверади ва Коббни ҳар сафар танг аҳволга солаверади.

    Кобб хотинининг ўлимида айбланади ва у уйига, болаларнинг олдига қайтолмайди. ФҚБ уни қаттиқ таъқиб қилади. Хуллас, ҳар қанақасига имконият эшиклари унга ёпилади. Шунда навбатдаги янги мижоз Саито ушбу муаммони ҳал қилиш таклифини билдиради — Саито истаса, Доминикдан барча айбловлар бир кечанинг ўзидаёқ олиб ташланиб, у яна фарзандлари бағрига қайтиши мумкин, фақат бу бахтнинг тўлови бор ва у қиммат. Топшириқ қуйидагича: Кобб туш орқали Роберт деган кимсанинг онгига кириб, унга отаси умр бўйи тиклаган корпорациясини ўз хоҳиши билан инқирозга олиб боришини илҳомлантирувчи ғояни сингдириши керак. Тағин фарзандлари билан бирга бўлиш қувончи Коббни бир мустақил одамнинг ҳали амалга оширишга улгурмаган ғоясини ўзгартириш қийинчилигини енгиб ўтишга ёрдам беради. Имконсиз вазифани бажариш учун профессионаллар йиғилади. Бошқа қаҳрамонлар исмига кейинроқ, алоҳида тўхталамиз, ҳозир сюжет чизиғидан чиқмайлик. Хуллас, Кобб буни уддалайди. Лекин унинг пулга қизиқиши йўқ, ҳаётдан фақат кескин лаҳзаларни излаб юрадиган, муаммолар жон-у дили бўлган ажойиб жамоаси уйқунинг турли даражаларида қолиб, экшнга бой дақиқаларни ўтказишади. Миссия бажарилади, Саито ваъдасига биноан, Коббга озодлик туҳфа этади. Лекин…

    Тотемлар ҳақида

    Ўша “лекин”дан олдин, кинодаги ишора ташувчи тотемлар хусусида қисқача бўлса ҳам айтиб ўтсам. Ҳар битта тушга кирадиган одамнинг ёнида реал массасини фақат ўзи биладиган нимадир бўлиши керак. Бу чинакам ҳаёт ва тушнинг фарқини ажратиб олиш учун ягона синов буюми. У кичкина бир тош, таёқча, исталган майда нарса бўлиши мумкин. Муҳими, ундан фойдаланиш қулай бўлсин. Нега оғирлигини фақат фойдаланувчиси билиши керак? Чунки агар мен сизнинг тошингизни ушлаб, унинг массаси ва ҳажмини эслаб қолсам, сиз мени тушимда худди шу тошни топасиз ва у бошқа сизга ёрдам беролмайди. Сиз ҳақиқий ҳаётдаман деб ишонганингизда, аслида менинг тушимда сарсон-саргардон кезиб юрган бўлишингиз ҳам мумкин. Мана, кинодаги тотемнинг моҳияти-ю асл вазифаси нимадан иборат.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Хулоса ўрнида қисқача таҳлил

    Болаларининг олдига қайтиб келган Кобб саҳнаси мухлисларда энг кўп савол туғдирадиган ва жавоби ҳеч қачон ечилмайдиган қисми. Хўш, Кобб чиндан фарзандлари олдига қайтдими ёки ҳали ҳам Саитонинг тушида юрибдими? Хоҳ интернетга юзланинг, хоҳ Ноланнинг ўзидан бориб сўранг, охир-оқибат, барибир буни тасдиқлайдиган ҳамда рад этадиган шарҳларнинг энг мужмалларига йўлиқасиз. Балки, охирида Кобб айлантириб кетган бизбизак (бу сўзни тушунмаганлар учун: таянч нуқтаси атрофида ҳар қандай тезлик билан айлана оладиган қаттиқ жисм. Бу жисмни кинони кўргандагина аниқ тасаввур қилиш мумкин) тўхташи ёки тўхтамаслиги биз жон куйдирганчалик муҳим эмасдир?

    Гап шундаки, Ноланнинг ўзи ҳам кино якунидаги саҳнага томошабинларнинг кўпи бошқа, содда ракурсдан қараган дейди. Унинг айтишича, асосий ғоя бизбизак айланиши ё тўхтаб қолишида эмас, гап Кобб неча йиллар деганда, умрида биринчи марта ўзини хотиржам ҳис қилгани, бизбизак тўхташини кутмасданоқ, фарзандларига олдига кетгани, (Аввал тўхташини кутарди. У шундан аниқ хулоса чиқарарди: агар бизбизак тўхтамаса, демак у ҳали ҳам кимнингдир тушида юрибди) ўзини шунча бажариб бўлмас топшириқлардан сўнг, енгил ва бахтли ҳис қилганида. Кобб ўзига ўзи савол бермай қўйди: Лимбадаманми ёки ҳақиқий ҳаётда? Фарзандларим чинакам одамларми? Гап мана шу мияни оғритадиган саволлар тўхтаганида. Одам нимадандир сармаст бўлган пайт ҳушёрликни йўқотади, лекин Нолан айнан буни эмас, мақсадига эришган ва у мақсад ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини текшириб ўтиришга вақт сарфлашни истамаган шунчаки, ишонадиган одамнинг хотиржам қиёфасини беришни ният қилган. Доимгидек, уддалаган ҳам.

    Агар Нолан бир ёқламали хулоса бериб қўйганида, шунча ғоя бир пул бўларди. Кино охири савол билан тугагани энг яхши ечим бўлган. У финални барча томошабинлар учун очиқ қолдирди: ҳамма саволнинг жавобини ўзича шарҳлаши мумкин.

    Эътиборга молик тахминлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Коббни туш ичида қўлида узук тақилган ҳолатда кўрамиз, реал ҳаётда эса ундай эмас. Тушда Кобб отаси билан сира ҳам дуч келмайди. Финалда Коббнинг қўлида узук бўлмайди ва у отаси билан учрашади. Лекин бу ҳам аниқ исботланмаган ҳаваскорона таҳлил.

    Пиёла тагидаги нимпиёла

    Нега коса эмас, чунки бу таҳлилча коса ҳажмидагидек тагмаънога эга эмас.

    Энди биз “муқаддима”нинг кўплаб мухлислари кўнгли тўлмаслигига игнадек нимадир халақит бераётгани ва режиссёрлар аниқ ишора қилган, бироқ биз кўз юмиб кетган нарсаларга эътибор қаратамиз: содир бўлаётган ҳамма нарса ўзи аслида ишора эди.

    Охирги гапни англамаганлар учун “уч ўлчамли” қилиб тушунтираман: кино ичида кино олинган. Бу метафора ёки ушбу кино улуғлаш учун ишлатилган сифат эмас, Ноланнинг антиқа миясида йиллар давомида пишитилган пухта режаси.

    Гап шундаки, ўз интервьюларида Кристофер Нолан қаҳрамонларнинг суратга олиш гуруҳи қиёсида тасвирланганини айтиб ўтган. Бунда:

    Кобб — кино директори,

    Артур — продюсер,

    Ариадна — дизайнер,

    Имс — актёр,

    Саито — студия,

    Фишер — томошабинлар.

    “Мен мухлисларга кино ичида кино олиш ҳақидаги фильмни тақдим этмоқчи бўлганман”, дейди Нолан.

    Чиндан шундай. Мана, бош қаҳрамонни олайлик: Кобб. Ким у? Тушлар бўйича эксперт, бахтсиз ота, қидирувдаги жиноятчи ва шу кинонинг, яъни “Муқаддима” ичидаги кино директори. Артур ёрдамчилари бўлмаган профессионал продюсер. Ариадна декорация ишлари билан шуғулланувчи ёш дизайнер қиз.

    У тушдаги бинолар архитектураси билан шуғулланади. Аслида эса Ариадна сюжет ривожланадиган йўлни очади. Уни сценарий муаллифи десак ҳам бўлади.

     Саито эса менинг назаримда, студиядан ҳам кўпроқ ўша кинонинг суратга олинишида жарақ-жарақ пулларини сарфлаганини ошкора билдиришни хуш кўрадиган ҳомий. Роберт эса воқеаларга берилиб кетган, айнан алданиш учун, чалғиш учун келган томошабинларнинг хурсанд қиёфалари тимсоли. Дарвоқе, Юсуф ҳам бор. У махсус эффектлар билан шуғулланади.

    Шу билан бирга, сюжет , актёрлик маҳорати, махсус визуал эффектлар, диалоглар соуси остида томошабиннинг миясини ачитиб ташлаш ғояси Кобб ва унинг компанияси томонидан амалга оширилади. Демак, шартли равишда, сарлавҳа Ноланга, ичидаги адреналинга бой ҳодисалар Коббга тегишли.

    Иллюстрация: “Дарё” / Асила Умарова

    Кинодан иқтибослар:

    Кобб: “Энг чидамли паразит қайси? Бактерия? Вирус? Ёки ичак қурти? Бу фикр. У мияга кирдими, тамом — уни хотирадан ўчириб юбориш деярли имконсиз. Тўлиғича тушунилган ва ўйлашга мажбур қилган фикр — сени ҳеч қачон тарк этмайди.”

    Саито ва Артур:

    “С: Агар сен кимнингдир фикрини ўғирлай олсанг, нега унда ўша мияга фикр жойлай олмайсан?

    А: Хўп, ҳозир сенинг миянгга фикр жойлайман. Агар филлар ҳақида ўйлама десам, сен нима ҳақида ўйлайсан?

    С: Филлар ҳақида.”

    Кобб: “Биз уйғоқлигимизда миянинг фақат бир қисминигина ишлата олишга қобилиятимиз бор, лекин уни тўлиғича ишлата олмаймиз. Уйқуда бўлганимизда эса биз деярли ҳар нарса қилишга қодирмиз.”

    Реалликнинг бош қоидаси — ўз иллюзияларинг ичида адашиб қолмаслик.

    Қизиқарли фактлар

    — Фильмда қаҳрамонларнинг тушидан уйғониши учун қўйилган Эдит Пиафнинг “Non, je ne regrette” қўшиғи илк бор намойиш этилганида 2 дақиқа 28 сонияни ташкил қилган. Кино давомийлигини 2 соат 28 дақиқа қилиш эса ушбу қўшиққа яширин ишора ҳисобланади.

    — “Кобб” (Khwab) санскрит, ҳинди, урду ҳамда панжоб тилида “орзу” деган маънони билдиради. Кинода Кобб уйга қайтишни орзу қилган. Кинодаги барча қаҳрамонларнинг исмларидаги бош ҳарфларни йиғсак, ажойиб сўз ҳосил бўлади: Dominik (D), Robert (R), Eames (E), Arthur/Ariadne (А), Маl (М), Saito (S) — DREAMS, яъни “тушлар” демакдир.

    — Нолан ушбу кинони, аслида, 2001 йилда суратга олишни режалаштирган. Бироқ ҳали вақти келмаганини англаб етади: бундай катта масштабдаги кино учун жуда кўп пул талаб этиларди. Ниҳоят, “Бетмен. Қора рицар” трилогиясининг иккинчи қисми ақл бовар қилмас муваффақият қозониб, кассада миллион-миллион пул йиғгач, “Муқаддима”га расман старт берилади.

    — Фильм давомида Ариадна исми эътиборимни тортди ва шу исмга доир маълумотларни изладим. Агар сиз юнон мифологиясидан озгина хабардор бўлсангиз, унда Арианда Миноснинг қизи эканлиги сиз учун янгилик эмас. Юнон мифологиясида Арианда Минотаврни топиш учун йўлга чиққан Тесеяга улкан лабиринтдан ўтишга кўмаклашади. Худди шу кўмакни кинодаги Ариадна Коббга замонавийроқ усулда тақдим этади. Қойил. Нолан фильмидаги ҳар бир исм учун неча юзлаб китобларни варақлаб чиққан экан?!

    Азизбек Юсупов

    27.06.2023, 22:33   Изоҳ (0)   13734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен ўлимдан қўрқмайман, мен бир кекса физикман. Мен вақтдан қўрқаман…” — “Interstellar” фильми ҳақида

    31.05.2023, 23:05

    “Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида

    07.06.2023, 20:33

    “Баъзида азалий орзусига эришиш ҳаракатида одам махлуққа айланади...” — Ноланга “афсунгар” мақомини олиб келган “Престиж” фильми ҳақида

    17.06.2023, 23:30

    “Ўзим иштирок этган кадрларни кўролмайман”: Ўйнаган ролларидан қаттиқ афсусланган актёр ва актрисалар (фото)

    26.06.2023, 14:42

    “Севги изтироби” сериалидаги Амир — Каан Урганжиўғлу уйланди (фото)

    26.06.2023, 09:56

    Машҳур фильмлардаги кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган қизиқарли деталлар (фото)

    23.06.2023, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.