Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Кино

    “Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида

    7 июн, 20:33 11198

    Fleshбек

    Ишдан (ўқишдан) уйга (квартирага) силлангиз қуриб қайтяпсиз. Кийимларни базўр алмаштириб, кўрпага чўзиласиз. Ёстиқни икки буклаб, ёнбошлайсиз-да, яхшилаб эснаб олгач, телевизорни (смартфонни) ёқасиз. Не кўз билан кўрингки, роппа-роса ярим йилдан сўнг сайёрамизга тўхтатиб бўлмайдиган комета урилиши ҳақида хабар турибди.

    Менга кулинг кўкка соврилгур кометанинг тўқнашуви эмас, сизнинг бунга муносабатингиз қизиқ. Катта эҳтимол билан аксарият одамлар бунга ишонишмайди. Чиндан ҳам ярим йилдан кейин бутун бошли сайёра йўқ бўлиб кетиши аниқ бўлиб турган бир пайтда ўша одамлар кейинги лентадаги бачкана, тутуриқсиз видеони ҳиринглаб томоша қилади ёки энг майда нарсалар ҳақида суҳбатлашади, тортишади, муҳокама қилишади.  

    Мен бугун таҳлил қилмоқчи бўлган кино шу ҳақида. “Тепага қараманг” фильми нўхатдек кичрайиб кетган миясида китдек ахборот ахлатини кўтариб юрган бир гала манқуртларнинг келажак ҳақидаги лоқайд қарашлари инсониятга қанчалик хавф туғдиришини қора юмор воситасида очиб берган.

    Фото: “Флутер”

    Кино хусусида икки оғиз

    Режиссёр Адам МакКей томонидан ишланган ва Netflix орқали молиялаштирилган ушбу фильм том маънода ўзини оқлади. Кўтариб чиққан ғояси йилдан йилга реаллашиб бораётганини ҳисобга олсак, кутилган премьералардан бўлди десак ҳам адашмаган бўламиз.

    Доимгидек Ди Каприонинг жиғибийрон, талваса ичидаги телбанамо бақириқлари, асабий хатти-ҳаракатлари бир нарса қилиб кино ичига қўшиб юборилган. (Албатта, рейтинг учун) Фильмни спойлерлар билан биргаликда, ўқувчи миясини оғритмасдан, субъектив фикрларим орқали таҳлил қилиб кўраман. Агар фильмдан бошқа мағзнинг таъмини топган бўлсангиз, бу фикрларга умуман қўшилмаслик ҳуқуқингиз бор. (Жим туриш ҳуқуқингиз бор, дегандек эшитилиб кетди-я?)

    Фильм, қисқа қилиб айтганда, ерга яқинлашиб келаётган кометани аниқлаган аспирант қиз ва профессорининг одамларни бу фалокатга ишонтиришга уринишлари ҳамда бунинг уддасидан чиқа олмаганликлари тўғрисида.

    Спойлер + таҳлил

    (“Донът лоок уп”) “Тепага қараманг” – глобал фалокат мавзуси олиб чиқилган ярим апокалипсис, ярим комедия жанридаги фильм. Кино айнан катаклизмнинг ўзи ҳақида эмас, балки ундан олдинги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Шундай қилиб, бўлажак олима Кейт Дибиаски Ер томон ҳаракатланаётган кометани аниқлайди. Унинг профессори Рендалл Минди “космик меҳмон”нинг траекториясини ҳисоблаб чиқади ва юз фоизлик эҳтимол билан комета сайёрамиз билан тўқнашади деган хулосага келади. Бу тўқнашув олти ой ичида содир бўлади. Профессор осмон жисмининг диаметри 10 километрга яқин эканлигини инобатга олиб, Ердаги ҳаёт бутунлай йўқ бўлиб кетишини исботлайди. 

    Минди ушбу шумхабарни NASAга етказади, мудофаа бошлиғи Тедди Оглторп мамлакат президентига маълум қилиш учун Рендалл ва Кейтни Оқ уйга таклиф қилади. Бироқ давлат раҳбари ва унинг арзанда ўғли бу хабарни анча совуққонлик билан қарши олади. Чунки президент яқинлашиб келаётган сайлов компанияси билан банд. Ҳозир унга рейтингини тушириб юбориши мумкин бўлган ортиқча бошоғриқ керак эмас. (Мана буни идиократия дейди, бўталоғим) Шу саҳналарда “тепадагилар” савияси ниҳоятда ачинарли аҳволдалиги енгил ҳазил билан кўрсатиб берилган. Президент администрацияси бошлиғи президентнинг ўғли эканлиги ва у истаганини қила олиши чиндан кулгили чиққан. (ФҚБга ғалати буйруқ бергани, айниқса)

    Корчалонлардан бир иш чиқишига ишонмаган астрономлар ОАВ орқали жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қарор қилади. Уларни машҳур ток-шоуга таклиф этишади. Олимларга TV дастурнинг сўнгги дақиқалари ажратилади, унга қадар қайсидир қўшиқчи чиқиб, жазмани билан ажрашгани-ю сал ўтмай қандай ярашгани ҳақида сўзлаб беради. Одамлар учун кулгили нарсалар, машҳурлар ҳаёти ва турли бачкана шоулар қизиқ, лекин уларга олти ойдан кейин қирилиб кетиши ҳақида бонг уришга тайёр олимлар чиқиш қилишининг бир тийинлик аҳамияти йўқ.

    Бу тушунча бошловчиларда ҳам кузатилади. Улар даҳшатли вазиятга ҳазил ҳамда кесатиқ билан ёндашади. Натижада, асабийлашган Кейт қичқириб студиядан чиқиб кетади. Профессор эса одамлар шунчалик онгсиз бўлиб кетдими, биз телескопдан ҳаммасини аниқладик, яна қанақа исбот керак, деб ёзғиради. (Ди Каприонинг қизариб кетган юзидаги ғазаб томошабин ичида ҳам исёнсифат нимадир уйғотади)

    “Манфаат буқаламуни”

    Бироқ, чиранишлар бекор кетади. Инсониятни қутқармоқчи бўлган олимлар қисқа вақт ичида бемаза мемларнинг янги қаҳрамонига айланади. Одамлар коинотдан келадиган номаълум хавф тўғрисида билишни ҳам хоҳламайди. Аммо вазият бирдан ўзгаради. Президентнинг ёшликдаги “интим” суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалгач, президент тушиб бораётган рейтингини кўтариш мақсадида олимларни қайтадан чақириб, “дунёни асраб қолиш” операциясига старт беради. (Giveawayъимга старт бераман, дегандек енгил ўқилди)

    Дастлаб Ер чиндан хавф остида эканлигини ваҳима билан айтиб, кейин сайёрани шахсан ўзи бошчилигидаги “қутқарувчилар” асраб қолиши мумкинлигини айтади ва сайловда мутлақ ғолиб бўлади. Энди президент ваъдасида туриши керак. Дунёни қутқариш учун шунчаки ташқи кўриниши ва репутацияси мос келган, лекин коинот тугул, каттароқ орол ҳақида ҳам тасаввурга эга бўлмаган одам танлаб олинади. У баҳайбат космик кемани бошқариб, кометани ярим йўлда “кутиб олиши” керак бўлади.

    Фото: Netflix

    Абсурдлик чўққиси

    Демак, шиширилган “қаҳрамон” Ер сайёрасини қутқаргани кетмоқда, уни жонли эфирда бутун дунё кузатяпти, у эса тўсатдан гейлардан нафратланишини, сайёрани қоралар эмас, оқлар ҳимоя қилаётганини гапириб кетади. (Мантиқ лефт коинот)

    Хуллас, анави тентак ўтирган кема ярим йўлда йўналишини ўзгартиради. Сабаби Питер Ишервелл деган миллиардер бу кометада саноатни ривожланиши учун жуда катта табиий бойликлар борлиги ва уни шунчаки майдалаб ташлаб, (портлатиш йўли билан) унга эгалик қилишни президентга таклиф қилади. (Рад этиб бўлмас даражада)

    Абсурдлик чўққиси шу ерда кўрсатилади: инсоният қирилай деб турганда, “катта” одамлар ўз чўнтагини ўйлаши, ҳукуматни қарорларига таъсир ўтказа олиши очиқланган.

    Ерни қутқариш операцияси бекор қилингач, миллиардер лойиҳаси пропаганда қилина бошланади. Омма кометани фойдали нарса сифатида қабул қила бошлайди. Комета ерга яқинлашиб, тўқсонни уриб қўйган бобой ҳам уни кўра оладиган даражага етганида ҳукумат томонидан галдаги аҳмоқгарчилик: “Тепага қараманг” чақириғи остида йиғинлар уюштирилиб, шу мазмундаги шиорлар кенг тарғиб қилинади. Бу билан киночилар биз умид боғлаган элитанинг ўз мақсадида нақадар жирканчликка боришини, пуллар ҳидига кўмилиб ётиш учун ақлга сиғмас утопияни ўйлаб топишини кўрсатиб берган.

    Фото: “Санcтуарй”

    Хулоса

    Якунда ер юзи йўқ бўлиб кетса ҳам корчалонларда доим “Б” режа борлиги ва у айнан мансабдорларнинг ўзига хизмат қилиши тушунтирилган. Ер юзи йўқ бўлиб кетгач, элита алоҳида космик кемадаги криокапсулаларда жон сақлаб орадан минглаб йиллар ўтгач ерга қайтади ва ўша заҳоти эволюциянинг ўзгаришларига дош бера олмай қирилиб кетади. Профессор ва Кейт эса апокалипсисни яқинлари билан бир дастурхон даврасида қарши олишади. Ўзларини гўё фалокатдан бехабардек тутиб, энг керакциз нарсалар хусусида чақчақлашиб ўтиришади.

    Фильм савияси ёшидан уч-тўрт баробар баланд бўлган ёшларга тавсия қилинади. Киноманларга эса тавсия қилишнинг ҳожати йўқ – сифатли киноларни кўриш ажралмас одатларнинг бирига айланиб бўлган. (20 йилдан бери картошка сотадиган одамга хотини кечга картошка қовурдим, анчадан бери емагандингиз, дегандек гап-да бу)

    Ижодкорлар худди шу каби потенсиал хавф пайдо бўлганида ҳозирги жамият буни тўғри қабул қилмаслигини идиократ, дегенератлар мисолида баҳоли қудрат тасвирлаб беришган.

    Фото: Netflix

    Кинодан иқтибослар

    — Биз бу ерда даҳшатли янгиликларни оммага енгил тарзда етказиб бериш учун ишлаймиз.

    — Балки одамни ҳиқилдоғига келар даражадаги самимиятингизни бас қиларсизлар, жин урсин!

    — Уриниб кўрганимиз учун ҳам хурсандман...

    — Ҳар сафар ҳаётинг ҳақида сўраганимда, сен қаёқдаги ресторанлар тўғрисида гапирасан.

    — Ўйлаб қарасам бизда ҳамма нарса бўлган экан…

    Қизиқарли фактлар

    — МакКей “Тепага қараманг” фильми учун бешта “Оскар”и бор актёрларни йиғишга муваффақ бўлган:

    1. Ди Каприо
    2. Лоуренс
    3. Марк Рйланс
    4. Кейт Бланчетт
    5. Ва албатта, даврларнинг энг кўп ҳурматга сазовор бўлган актрисаси Мерил Стрип.

    — Суратга олиш ишларида ҳақиқий астроном ҳам қатнашган. 

    — Ди Каприо дастлаб профессор ролини рад этади. Кейинчалик, сценарийни ўқиб чиққач рози бўлади.

    — Фильмга Роттен Томатоэсъда кинотанқидчилар томонидан 55% берилган. Бу “жуда ёмон” деган белги бўлишига қарамасдан, томошабинлар кинони анча илиқ қарши олган.

    Азизбек Юсупов

     

     

     

     

     

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Мавзуга доир

    Вақтида сўралмаган эрк ташналиги, беғуборлик қобиғи ва кўзгудаги ҳақиқат. “Қора оққуш” фильмидаги ишоралар талқини

    19 май, 10:30

    “Ҳайвондай яшагандан одамдек ўлган маъқул...”. “Лаънатланганлар ороли” фильми ҳақида

    20 май, 22:37

    “Мен ўлимдан қўрқмайман, мен бир кекса физикман. Мен вақтдан қўрқаман…” — “Interstellar” фильми ҳақида

    31 май, 23:05

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистонда Қирғизистон ва Афғонистон билан чегаралар яқинидаги фуқаролик аэропортлари Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди

    Бугун, 11:04

    Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган тонгги одатлар

    Бугун, 10:48

    Йод танқислиги инсон интеллекти ва IQ даражаси сусайишига сабаб бўлади

    Бугун, 10:39

    Жанубий Корея Шимолий Кореяга ташвиқот варақалари юборишни тақиқловчи қонунни бекор қилди

    Бугун, 10:27

    Ички ишлар вазирлиги назоратсиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар рўйхатини шакллантиради

    Бугун, 10:23

    Тошкентда иситиш магистралидаги носозликлар сабаб айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

    Бугун, 10:17

    Ўзбекистонда оммавий аҳамиятга эга ноёб объектлар эскиз лойиҳаси бўйича архитектура танлови ўтказилади

    Бугун, 10:11

    Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

    Бугун, 09:45

    Дональд Трамп фирибгарликда айбдор деб топилди

    Бугун, 09:41

    Тавсия этамиз

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    Тобут кўтариб кетаётган полициячилар, жонига қасд қилаётган эркак, ўғлини иш жойига олиб келган Илон Маск — 26 сентябрь суратлари

    23:00 / 26.09.2023

    “Наманганда касаллангани айтилаётган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтган” — соғлиқни сақлаш вазири

    21:00 / 26.09.2023

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    22:00 / 26.09.2023

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

     Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    23:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    09:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?