Буюк Британия Россиянинг эҳтимолий қулашига тайёргарлик кўрмоқчи. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Лондонда Владимир Путиннинг 2022 йил 24 февралда ҳужум бошлаш ҳақидаги қарори Россия учун инқироз ва ҳарбий-сиёсий фалокатга айланиши мумкинлиги тахмин қилинганди.
“Биз кутишимиз ва кейин нима бўлишини кузатишимиз керак. Бу бирор янгиликнинг ‘1-боби’ бўлиши мумкин”, — дейди газета суҳбатдоши.
Буюк Британия ғазначилиги бош котиби Жон Глен Россиядаги воқеалар “унинг ички иши” эканини айтди.
Британиянинг Москвадаги собиқ ҳарбий атташеси Жон Форман Пригожиннинг муваффақиятли исёни энг ёмон сценарий бўларди, деб ҳисоблайди, чунки “Вагнер” раҳбари учун либерал қадриятлар мутлақо бегона.
Форменнинг таъкидлашича, Ғарб дипломатлари Россияда инқироз бўлишини кутмаган ва Пригожиннинг исёни ҳам улар учун кутилмаган ҳолат эди.
“Биз буларнинг барчаси аста-секин содир бўлади деб ўйлагандик. Кутилмаган ‘Москвага марш’ ҳақида гап бўлмаган”, — деди у.
Нашрнинг баъзи суҳбатдошлари Путин ҳали ҳам ўз лавозимини сақлаб қолмоқда, демак, уни паст баҳоламаслик керак, деган фикрни билдирди.
Изоҳ (0)