Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтаришга келишилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер 23 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилган.
Мулоқот давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, жанговар тайёргарлик ва ҳарбий таълим йўналишларида алоқаларни янада жадаллаштиришга келишилган.
Суҳбат якунида Ўзбекистон мудофаа вазири Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлерни расмий ташриф билан Ўзбекистонга таклиф қилди.
Изоҳ (0)