Бугун юртимизда тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш, уни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш асосий вазифа сифатида белгиланган.
“Шу боисдан мазкур соҳада малакали тиббий хизматни ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб боришини таъминлашга катта маблағ, имконият ва салоҳият сафарбар этиляпти”, — дейилади ССВ хабарида.
“Ушбу тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 2023 йилда мамлакатимизда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш белгиланган эди.
Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, 11 та оилавий поликлиника, 35 та оилавий шифокорлик пункти ва 35 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиб, 250 минг нафар аҳолига бирламчи тиббиёт яқинлаштирилди”, — дея хабар берди ССВ Telegram канали.
Изоҳ (0)