Европа Иттифоқи Россияда содир бўлаётган воқеаларни мамлакатнинг ички иш деб ҳисоблайди ва вазиятни кузатиб боради, деди Брюсселда журналистларга Еврокомиссия вакили.
“Бу Россиянинг ички иши. Биз вазиятни кузатиб боряпмиз”, — деди у.
23 июнь, жума куни кечқурун “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин Россия армияси шахсан Сергей Шойгунинг рухсати билан “Вагнер” лагерларига ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди (Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарни инкор этди).
Шундан сўнг Пригожин “адолат маршини” бошлашга ваъда бериб, ўз аскарлари билан Москва томон йўлга чиқди. Кўпчилик бу таҳдидни ҳарбий тўнтариш уюштиришга уриниш сифатида қабул қилди.
Россия президенти Путин “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг хатти-ҳаракатларини “хиёнат ва орқадан пичоқ уриш” деб баҳолади ва ҳар қандай ички тартибсизликлар қонун доирасида қаттиқ жазоланишини маълум қилди.
Изоҳ (0)