Россия президенти Владимир Путин айни дамда Кремлда ишламоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.
Аввалроқ Россиядаги бир қатор Telegram каналларида Путин гўёки Россиянинг бошқа вилоятидаги қароргоҳига жўнаб кетгани ҳақида маълумот тарқатилган эди.
“Президент Кремлда ишламоқда”, деди Путиннинг матбуот котиби.
23 июнь куни Песков Путинга “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг баёноти атрофидаги вазият ҳақида хабар берилганини айтганди. Бугун 24 июнь куни Путин мамлакат халқига мурожаат қилди. У қуролли исён ташкилотчиларини “сотқинлар” деб атади ва “улар муқаррар жазога тортилиши”га ваъда берди.
Изоҳ (0)