Жорий йилнинг 23 июнь куни Транспорт вазири Илхом Махкамов Қатар давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Асад Муҳаммад Ҳошим билан учрашди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди.
Элчи жаноблари Qatar Airways авиакомпанияси Доха—Тошкент—Доха йўналишида авиақатновларни амалга ошириш бўйича компания ички тартибларини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Томонлар ушбу жараёнлар якунлангач, парвозларни амалга ошириш бўйича мавжуд талаб ва қоидалар юзасидан музокаралар ўтказишга келишиб олди.
Жорий йилнинг 8 май куни Тошкентда икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус ва жамоатчилик вакиллари иштирокида Қатар элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтганди.
“Шубҳасиз, Қатарнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши муносабатларимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик уфқларини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий соҳаларни, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга хизмат қилади”, — деб фикр билдирганди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
Изоҳ (0)