Хитой шимоли-ғарбида жойлашган Инчуан шаҳридаги ресторанлардан бирида суюлтирилган газ баллони портлади, деб хабар бермоқда Sinxua ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб.
Портлаш 21 июнь куни кечқурун барбекю ресторанида газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган.
31 киши ҳалок бўлди, яна 7 киши яраланди, жабрланганлардан бири оғир аҳволда.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин воқеа муносабати билан хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.
Шунингдек, 21 июнь куни Парижнинг Сен-Жак кўчасидаги уйда портлаш содир бўлганди. Кўчада “Париждаги Америка дизайн академияси” жойлашган эди. Портлашдан кейин бино қулаб тушган ва ёнғин бошланган, сўнг олов қўшни уйларга ўтган. Маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди. Франция ИИВнинг сўнгги маълумотларига кўра, 37 киши жабрланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир, қутқарувчилар яна икки кишини қидирмоқда.
Изоҳ (0)