Туркия ғарбидаги Назилли шаҳридаги ресторанлардан бирида газ баллони портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Cumhuriyet хабар берди.
Воқеа акс этган кадрларда портлаш кучли бўлгани ва бинога жиддий зарар етказганини кўриш мумкин. Ҳодиса жойида махсус хизматлар ишламоқда, шифокорлар жароҳатланганларга ёрдам бермоқда.
Портлаш вақтида ресторанда 20 киши бўлган, ресторандаги икки киши бинонинг иккинчи қаватидан сакраган.
Туркияда кузатилган сўнгги портлашлар:
4 декабрь куни Туркияда турар жой биносидаги портлаш юз бериб, 6 киши жароҳат олганди. Портлаш иситиш қозони туфайли содир бўлган.
16 декабрда Туркияда миналанган автомобиль портлаши оқибатида 8 нафар полициячи жабрланган, жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
13 ноябрь куни Истанбулдаги машҳур сайёҳлар кўчаси Истиқлолда портлаш юз берганди. Олти киши ҳалок бўлди, камида 81 киши, жумладан, бир ўзбекистонлик жароҳат олди. Истанбул Бош прокуратураси портлашни теракт сифатида баҳолади. Ҳодисада гумонланиб 50 киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)