Япония шимолидаги Саппоро шаҳрида жойлашган кафеда портлаш юз берди, оқибатда 42 киши жабрланди, деб хабар беради «Газета.ru».
Портлашдан кейин муассасада ёнғин бошланган, қутқарувчилар алангани ўчиришга муваффақ бўлган. Кафе биноси деярли тўлиқ вайрон бўлган.
Кафеда такрорий портлаш содир бўлиши мумкин, шу муносабат билан маҳаллий аҳолининг бинога яқин келиши тавсия этилмаяпти.
Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Гувоҳлар сўзларига кўра, ҳодиса жойида газ ҳиди сезилмоқда.
Изоҳ (0)