• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг узоқ йиллар давомида бахтли яшаб келаётган юлдузли жуфтликлари (фото)

    Машҳурларнинг узоққа чўзилмайдиган никоҳлари тез-тез учрайдиган мавзудир. Баъзиларнинг фикрича, пул ва шон-шуҳрат бўлганда, ҳаётга бўлган муҳаббат ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бироқ юлдузлар орасида бу стереотипни бузадиган жуфтликлар ҳам бор.

    Адриано Челентано ва Клаудия Мори (1964 йилда турмуш қурган)

    Фото: Marie Claire

    Адриано Челентано ва Клаудия Мори “Ғалати одам” фильмининг суратга олиш жараёнида танишади. Дастлаб келишган Челентано ўз қадр-қимматини биладиган италиялик актрисани ҳайратда қолдира олмайди.

    Аммо қизнинг бефарқлиги Адрианони янада қизиқтириб қўяди — актрисанинг эътибори ва муҳаббатини қозониш учун ҳаракат қила бошлайди. Худди шуни кутиб тургандек Клаудиянинг айби билан суратга олиш майдончасидаги шишали шифтнинг парчалари актёрнинг юзини кесиб кетади. Аммо бу бахтсизлик ёшларни яқинлаштиради — Клаудиянинг кечирим сўрашидан кейин ёшлар бир-бири билан тил топишади.

    Актёр ва ниҳоят Клаудиянинг қалбига йўл топади ва тез орада улар турмуш қуришади. Тўй маросими кечаси бўлиб ўтади. Оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортмаслик учун ҳам шу вақт танланади.

    Клаудия кейинчалик икки танлов орасида қолади — карьера ёки оилавий бахт. Никоҳини сақлаб қолиш учун Мори актрисалик амбицияларидан воз кечиб, эрига таянч бўлишга қарор қилади. Клаудия ҳозирда оилавий Clan Celentano овоз ёзиш компаниясини бошқаради, шу билан бирга, уч фарзанднинг онаси.

    Челентанонинг тан олишича, машҳурлигига, шахсий ҳаётидаги кўплаб ғийбат ва миш-мишларга қарамай, унинг юраги фақат Клаудия Морига тегишли бўлган.

    Мерил Стрип ва Дон Гаммер (1978 йилда турмуш қурган)

    Фото: Marie Claire

    Мерил Стрип севгилиси Жон Казалнинг ўлимидан сўнг зудлик билан севгилиси бирга яшаган квартирадан кўчишга мажбур бўлади. Актрисанинг нега бунчалик тез кўчиб кетгани ҳақида турли миш-мишлар мавжуд, аммо ҳар ҳолда у ҳайкалтарош Дон Гаммерга тегишли квартирага кўчиб ўтади.

    Мерил Стрип ва Дон Гаммер илгари бир-бирини танимаган — актрисанинг акаси Гаммернинг дўсти бўлган, шу сабабли Гаммер дўстининг қийин вазиятда қолган синглисига ўзининг квартирасида яшашни таклиф қилган. Стрип кун бўйи ишларди ва фақат ухлаш учун квартирага келарди. Бир куни у уйга қайтганда баъзи нарсаларни олиш учун келган квартира эгасига дуч келади. Мерил шунчалик хижолат бўладики, унга берган ёрдами учун Гаммерга қандай миннатдорлик билдиришни билмайди. Шу сабабли бир-бирларига хат ёзиб туришни таклиф қилади, Гаммер ҳам бунга рози бўлади.

    Тўрт ой давомида улар мунтазам мактуб алмашишади, танишганларидан олти ой ўтгач, Мерил Стрип ва Дон Гаммер турмуш қуради.

    Ўшандан бери 40 йилдан ортиқ вақт ўтди ва улар ҳали ҳам бирга бахтли. Актриса ўз ишини жуда яхши кўради, лекин унинг учун фарзандлари ва эри ҳар доим биринчи ўринда туради.

    Дэнни ДеВито ва Реа Перлман (1982 йилда турмуш қурган)

    Фото: Marie Claire

    Дэнни ДеВито ташқи кўринишига қарамай, ҳар доим кўплаб мухлислари бўлишини орзу қилган. Гўзал қизлар билан танишиш учун у ҳатто сартарош бўлишга қарор қилади.

    Кейин унга бу ҳам етарли эмасдек туюлади ва саҳна гримёрлиги курсига ўқишга киради. Кўп ўтмай актёрлик бўлимига ўтади. Шундан сўнг Дэнни Бродвей театрига ишга келади. У ерда бўлажак рафиқаси актриса Реа билан танишади.

    Бир-бирини тушунишларига кўзи етгач, жуфтлик 1982 йилда турмуш қуради. Тез орада улар учта фарзанднинг ота-онаси бўлишади.

    Аммо машҳур бўлгани сари Де Витонинг характери тобора оғирлашиб боради. Бундан ташқари, актёр бегона аёллар билан ўралашиб қолади. Шундан кейин Реа ажрашиш учун ариза беради. Аммо Нью-Йоркда бир неча ҳафта ёлғиз қолганидан сўнг, Дэнни бундай турмуш тарзи унга қувонч келтирмаслигини тушунади ва бу дунёда у билан турли вазиятларда бирга бўлган хотинидан яқинроқ одами йўқлигини ва бўлмаслигини англайди. У хотинидан кечирим сўраган бўлса-да, гўзал аёлларга қарашни тўхтатмаслигини таъкидлаган.

    Хью Жекман ва Деборра-Ли Фернесс (1996 йилда турмуш қурган)

    Фото: Marie Claire

    Улар “Корелли” сериалининг суратга олиш жараёнида танишади. Ўша пайтда Хью ҳали машҳур актёр эмасди, бу унинг иккинчи рол эди. Деборра-Ли эса аллақачон машҳур австралиялик актриса сифатида танилганди.

    Эндигина 26 га тўлган йигит ҳамкасбининг олдида ўзини жуда ноқулай ҳис қилади, чунки уни бир қарашда севиб қолганди. Фернесс ҳам унга бефарқ эмасди, аммо Хью ундан 13 ёш кичик бўлгани учун актриса бундай муносабатлар узоқ давом этмаслигидан қўрқарди. Шунга қарамай, улар бир-бирларига бўлган ҳис-туйғуларини тан олишади.

    Танишганларидан 4 ой ўтиб, 1996 йилда жуфтлик турмуш қуради. Жуфтлик фарзандли бўлишни чин дилдан истаса-да, икки марта ҳомила тушиб қолганидан кейин қиз ва ўғил асраб олишга қарор қилишади.

    Барча миш-мишлар ва ғийбатларга қарамай, Хью Жекман тақдир унга дунёдаги энг яхши аёлни туҳфа қилганини айтади.

    22.06.2023, 09:39   Изоҳ (0)   14056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдузли дуэтлар: Экранда табиий кўрингани учун қайта-қайта биргаликда рол ижро этадиган жуфтликлар (фото) 

    21.06.2023, 10:28

    Севгилисининг хиёнатини билгач, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам ролини ташлаб кетган Марям Узерлининг тақдири қандай кечди?

    21.06.2023, 17:26

    “Умида Мирҳамидова ёшига яраша иш қилса бўлмайдими?” — хонанда ҚВЗдаги иштироки, ўринли эътирозлар ва у қўяётган чекловлар ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2023, 13:28

    “Онам кунига 1 доллар ишлаб топарди”: Женнифер Гарнер онасининг қийинчиликлар билан ўтган ҳаёти ва ундан катта сабоқ олгани ҳақида

    21.06.2023, 12:28

    Лаҳм гўшт, селдерей: Крис Хемсворт фильмларда муштлашиш ва уриш саҳналарининг овозлаштирилиши ҳақида (видео)

    20.06.2023, 16:48

    Ҳалигача бу ролидан уялади: Кинодаги дебюти ўта омадсиз чиққан актёр ва актрисалар (фото) 

    20.06.2023, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.