• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Севгилисининг хиёнатини билгач, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Хуррам ролини ташлаб кетган Марям Узерлининг тақдири қандай кечди?

    12 август куни Марям Узерли 40 ёшга тўлади. “Муҳташам юз йил”даги ажойиб роли туфайли бир вақтлар ҳеч ким билмаган германиялик қиз тўсатдан бутун дунё таниган актрисага айланди.

    Марямнинг актрисалик салоҳияти мактаб йилларидаёқ шакллана бошлаганди — у кўплаб спектаклларнинг доимий иштирокчиси эди. Кейинчалик 17 ёшида у ижодий ривожланишини давом эттириб, Гамбургдаги актёрлик мактабида таҳсил олади.

    Фото: AdMe

    Вақт ўтиши билан қиз немис спектакллари ва телесериалларида кичик ролларда дебют қилишни бошлайди. 2010 йилда кутилмаган воқеа содир бўлади — 4 кун ичида унинг ҳаёти таниб бўлмас даражада ўзгарди.

    “Муҳташам юз йил” сериалининг сценарий муаллифи ва продюсери узоқ вақт давомида Роксолана роли учун идеал актриса топа олмайди — қидирув саккиз ой давом этади. Бироқ бу синчковлик, албатта, ўз самарасини беради. Марям дарҳол кастингга рози бўлади, тезда Туркияга учиб келиб, жамоанинг бир қисмига айланади.

    Фото: AdMe

    Актриса турк тилини жуда ёмон билгани туфайли иш бир оз мураккаблашади. Интервьюларининг бирида ўзи тан олганидек, у суратга олиш жараёнида қаҳрамони билан бирга турк тилини ўрганган. Бироқ бу Узерлининг ролини аъло даражада ижро этишига тўсқинлик қилмайди, кейинчалик у 23 та мукофотга сазовор бўлади. Туркиянинг GQ журнали уни “Йил аёли” сифатида эътироф этади ва Туркиянинг энг машҳур актрисаларидан бирига айланади.

    Бироқ мухлислар 2013 йилда севимли актрисаси сериални тарк этиб, зудлик билан Германияга учиб кетгани ҳақидаги хабардан ҳайратда қолади. Марямнинг бундай қарорга келиши сериал ижодкорлари учун ҳам кутилмаган ҳол эди.

    Фото: AdMe

    Актриса учун сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи нима бўлгани ҳозиргача маълум эмас. Расмий сабаб — сурункали чарчоқ. Шу билан бирга, пул муаммоси ва продюсерларнинг гонорарни оширишдан бош тортгани ҳам айтилган. Кейинчалик маълум бўладики, айнан шу даврда актрисанинг шахсий ҳаётида қийинчиликлар юзага келган. У севгилиси — туркиялик тадбиркор Жан Атешнинг унга хиёнат қилганини билиб қолади. Бу пайтда актриса ҳомиладор эди.

    Аммо 2014 йил февраль ойида қизи Лара туғилгандан сўнг, Узерли тезда оёққа туради ва карьерасини ривожлантиришда давом этади. Ўша йилнинг охирида у йирик турк продюсерлик компанияси билан шартнома имзолайди ва бошқа кўплаб лойиҳаларда, жумладан, 2019 йилда Netflix томонидан суратга олинган “Ари уяси” фильмида рол ўйнайди.

    Фото: AdMe

    Мазкур фильмда иштирок этиш актриса учун осон бўлмайди, суратга олишдан олдин асаларилардан қўрқмаслик учун бир неча ой давомида машғулотларда қатнашиши керак эди. Бундан ташқари, иш пайтида арилар жамоага кўп марта ҳужум қилган. Аммо охир-оқибат, саъй-ҳаракатлар ўзини оқлайди — фильм 5 та мукофот ва 7 та номинация билан тақдирланади.

    Фото: AdMe

    2021 йилда матбуотда Узерли “Ажойиб туш” фильмидаги бош ролни Жулия Робертснинг бурни тагидан илиб кетгани ҳақида шов-шув тарқалади.

    Севимли кино юлдузи билан учрашиш учун уйдан қочиб кетган икки бола ҳақида ҳикоя қилувчи сценарий дастлаб Голливуд юлдузи Жулия Робертс учун ёзилган. Бироқ кейинчалик турк актрисаси бу ролга кўпроқ мос келади, деб қарор қилинади, Марям ҳам ролга рози бўлади. Фильмга “Американинг номаълум тарихи” фильмида ишлаган Жон Моррисси продюсерлик қилади.

    Фото: AdMe

    Ўша йили Марям иккинчи марта оналик қувончини ҳис қилиб, яна бир қизалоқни дунёга келтиради — унга Лили Кой деб исм қўяди.

    Марям Узерлининг ҳикояси, албатта, шахсий ҳаётдаги қийин даврлар ҳам, муваффақиятсизликлар ҳам таслим бўлишга арзимаслигини ўргатади.

    Фото: AdMe
    21.06.2023, 17:26   Изоҳ (0)   44280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳалигача бу ролидан уялади: Кинодаги дебюти ўта омадсиз чиққан актёр ва актрисалар (фото) 

    20.06.2023, 14:44

    Юлдузли дуэтлар: Экранда табиий кўрингани учун қайта-қайта биргаликда рол ижро этадиган жуфтликлар (фото) 

    21.06.2023, 10:28

    “Умида Мирҳамидова ёшига яраша иш қилса бўлмайдими?” — хонанда ҚВЗдаги иштироки, ўринли эътирозлар ва у қўяётган чекловлар ҳақида гапирди (видео)

    21.06.2023, 13:28

    “Онам кунига 1 доллар ишлаб топарди”: Женнифер Гарнер онасининг қийинчиликлар билан ўтган ҳаёти ва ундан катта сабоқ олгани ҳақида

    21.06.2023, 12:28

    Лаҳм гўшт, селдерей: Крис Хемсворт фильмларда муштлашиш ва уриш саҳналарининг овозлаштирилиши ҳақида (видео)

    20.06.2023, 16:48

    “Асадбек бўлиш учун 4 йил тайёрланганман”. Отасиз улғайган, қурувчи дипломи билан “Пахтакор”да дарвозабон бўлган Ёдгор Саъдиев 77 ёшда (фото, видео)

    19.06.2023, 21:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.