• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Аламли мағлубиятлар, Али Дайининг ҳет-трики ва 11 ўйинда 2 та гол. Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйинлари ҳақида

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июнь, сешанба куни CAFA Nations Cup—2023 финали доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан “Дарё” жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги тарихини ёдга олади.

    Фото: ЎФА

    Превю

    Бу жамоалар ўртасидаги 12-ўйин бўлади. Бунга қадар бўлган 11 ўйиннинг 9 таси Эрон фойдасига ҳал бўлган, битта ўйинда Ўзбекистон ғалаба қозонган ва яна бир ўйин дуранг билан тугаган.

    • Энг кўп қайд этилган ҳисоб — 1:0 / 0:1
    • Энг йирик ҳисоб — 0:4
    • Тўпурар — Али Дайи (3 та гол)
    Фото: ЎФА

    Ўзаро ўйинлар

    1998 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:4

    Жамоаларнинг илк тўқнашуви 1998 йилги Осиё ўйинлари доирасида кечган. Чорак финалда амалдаги чемпион ҳисобланган Ўзбекистон форслардан қақшатқич мағлубиятни қабул қилиб олади. Аввалига Али Мовсави биринчи бўлимда ҳисобни очади. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқалигида Эрон афсонаси Али Дайи кетма-кет уч бор Павел Бугало дарвозасини ишғол қилади.

    Бу жамоалар қарама-қаршилигидаги энг сермаҳсул ўйин ва энг йирик ҳисоб бўлиб қолмоқда.

    2007 йил. Эрон — Ўзбекистон 2:1

    Малайзия майдонларида ўтган 2007 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон дастлабки турда Эронга 1:2 ҳисобида ютқазади. Аввалига Ўзбекистон Раҳмон Ризоининг автоголи эвазига олдинга ўтиб олади, бироқ иккинчи бўлимда форслар Саид Жалол Ҳуссайни ва Жавад Каземианнинг голлари эвазига ғалабани илиб кетади.

    Фото: Getty Images

    Кейинроқ Ўзбекистон терма жамоаси Малайзия ва Хитойни йирик ҳисобда ютиб, гуруҳдан 2-ўрин билан чиқади. Аммо чорак финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўяди.

    2009 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:0

    Тошкентда ўтган ўртоқлик ўйинида нурсиз дуранг қайд этилади. Бу ўзаро ўйинлар тарихида гол урилмаган ягона учрашув бўлиб турибди.

    2012 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:1

    Футбол бўйича 2014 йилги Жаҳон Чемпионатига ҳал қилувчи саралаш босқичининг 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Эронни қабул қилади. Ўйин давомида майдон эгалари катта устунликка эга бўлади ва вазиятни назорат қилади. Одил Аҳмедов томонидан урилган гол Юичи Нишимура бошчилигидаги ҳакамлар томонидан инобатга олинмайди.

    Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг 3-дақиқасида Муҳаммад Ризо Ҳалатбори форсларнинг кам сонли ҳужумларидан бирини голга айлантиради. Ушбу аламли мағлубиятдан кейин Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан олинади ва унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллайди.

    2012 йил. Эрон — Ўзбекистон 0:1

    Фото: Getty Images

    Орадан беш ой ўтиб “Озоди” стадионида жавоб ўйини бўлиб ўтади. Бу сафар баҳс Тошкентдаги ўйиннинг деярли тескари сценарийси асосида ўтади. Ўзбекистонликлар Улуғбек Бақоевнинг 71-дақиқадаги голи эвазига ғалабани илиб кетади.

    Бу ҳозирча Ўзбекистоннинг Эрон устидан қозонган ягона ғалабаси бўлиб турибди.

    2015 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:1

    Жамоалар 2015 йилнинг ноябрида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик ўйини ўтказади. Меҳди Тораби томонидан урилган ягона гол форсларга ғалаба келтиради.

    2016 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:1

    Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

    2018 йилги Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичида жамоалар яна бир гуруҳдан жой олади. Бу сафар ҳам Эрон минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритади. Саид Жалол Ҳуссайни — ғалаба голи муаллифи.

    2017 йил. Эрон — Ўзбекистон 2:0

    Фото: Getty Images

    Иккинчи даврадаги ўйинда форслар Ўзбекистонга имконият қолдирмайди. Сардор Азмун ва Меҳди Таремининг голлари Эронга ғалаба келтиради. Бу ғалаба орқали Карлуш Кейруш шогирдлари мундиал йўлланмасига эга чиқади.

    2018 йил. Эрон — Ўзбекистон 1:0

    “Озоди” стадионида ўтган ўртоқлик ўйинида эронликлар яна 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритади. Учрашувдаги ягона голга Рўзбеҳ Чешми муаллифлик қилади.

    2018 йил. Ўзбекистон — Эрон 0:1

    Ўша йили “Бунёдкор” ўйингоҳида ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Бу сафарда ҳам Эрон 1:0 ҳисоби билан ютади. Голни ўйиндан роппа-роса уч йил олдинги баҳсдагидек Меҳди Тораби уради.

    2020 йил. Ўзбекистон — Эрон 1:2

    Фото: ЎФА

    Жамоалар ўртасидаги охирги ўйин 2020 йилнинг октябрь ойида ўтказилганди. “Пахтакор” стадионидаги ўртоқлик баҳсида меҳмонлар 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонади. Сардор Азмун ва Меҳди Таремининг голларига Элдор Шомуродов жавоб қайтаради.

    2023 йил. Ўзбекистон — Эрон

    Марказий Осиё миллий терма жамоалари иштирокида илк бор ўтказилаётган мусобақа финалида минтақанинг энг кучли икки жамоаси ўзаро тўқнаш келмоқда. Ўзбекистон ва Эрон гуруҳ босқичида кутилганидек рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

    Сречко Катанец қўл остидаги жамоа бу ўйинда статистикани яхшилаш ва “қора анъана”ларга барҳам бериш учун яхши имкониятга эга.

    • Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида ҳеч қачон Эронни юта олмаган
    • Ўзбекистон футболчилари шу вақтга қадар Эронга 2 та гол урган, яна битта автогол қайд этилган
    • Бақоев ва Шомуродовдан бошқа ҳеч ким форслар дарвозасига йўл топа олмаган.

    Ўйин 20 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 20:30 да бошланади.

    20.06.2023, 13:29   Изоҳ (0)   14892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлиганинг 13-тур ўйинлари бошланиш вақтлари ва унда ишлайдиган ҳакамлар маълум бўлди

    20.06.2023, 10:44

    Мақсади сари фақат олға юрадиган, ҳаёт қийинчиликларини енга олган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 48 ёшга тўлди

    19.06.2023, 23:22

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Ўзбекистон У-18 терма жамоаси эса Туркияга мағлуб бўлди

    19.06.2023, 21:33

    Зайнаб Дайибекова қиличбозлик бўйича Осиё чемпионига айланди

    19.06.2023, 17:49

    Амир Ғаленои: “Ўзбекистон ва Эрон — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан. Финалда яхши ўйин кўрамиз”

    19.06.2023, 16:56

    “Майдонда жанг бўлиши аниқ” — Владо Радманович CAFA финали ҳақида

    19.06.2023, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.